Олий мартабали меҳмон Ҳайдар Алиев ёдгорлиги мажмуасида бўлди
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи давом этмоқда.
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Янги Ўзбекистон боғидаги Мустақиллик монументига гул қўйганидан сўнг рафиқаси билан биргаликда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги Ҳайдар Алиев ёдгорлиги мажмуасига борди.
[gallery-31024]
Мазкур кўркам гўша Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2022 йилда Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси, ўзбек халқининг яқин дўсти Ҳайдар Алиев шарафига бағишлаб барпо этилган.
Олий мартабали меҳмон ёдгорлик пойига гулчамбар қўйиб, атоқли сиёсий ва давлат арбоби, мустақил Озарбайжоннинг асосчиси Ҳайдар Алиев хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Зиёдулла ЖОНИБЕКОВ,
Носиржон ҲАЙДАРОВ(сурат),
ЎзА