Олис овулда замонавий боғча
Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани “Қозоқдарё” овул фуқаролар йиғинида 9-мактабгача таълим муассасасининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани “Қозоқдарё” овул фуқаролар йиғинида 9-мактабгача таълим муассасасининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
90 ўринга мўлжалланган муассасанинг икки қаватли, барча қулайликларга эга биноси “Ёрқин қурилиш” МЧЖ бунёдкорлари томонидан қуриб битказилди.
Гуруҳ хоналари янги жиҳозлар, ўйинчоқлар ва ўқув қуроллари билан тўлиқ таъминланди. Инглиз тили, рақс, тасвирий санъат каби бир нечта тўгарак фаолияти учун шароит яратилди.
