Сурхондарё вилоятининг Денов туманида Термиз давлат университети археология кафедрасининг қадимшунос ўқитувчиси Сарвар Тўраев қарийб 5 километрга чўзилган қадимий девор қолдиқларини аниқлади.

Ўтмишда деворлар инсониятни турли ташқи кучлардан муҳофаза қилиш, ҳудудлар чегарасини белгилаш, йиртқич ҳайвонлардан ҳимояланиш каби мақсадлар учун қурилган. Кейинчалик бу деворлар куч-қудрат, тинчлик, низолар тимсоли, рамзи сифатида ўз даврининг халқ оғзаки ижоди, тарихи ва адабиётига оид асарларида ҳам муқим жой олиб келган.  

Қадимшунос дуч келган қадимий девор Денов туманининг шимолий-ғарбий қисмини ўраган Ҳисор тоғ тизмаси тизимидаги Сурхонтоғ тоғи этаклари – Кўкабулоқ, Юқори Ойбарак ҳамда Даҳана қишлоқлари ўртасида чўзилган. Шу ерлик аҳоли деворни “Кофирқалъа” ёки “Кофирдевол” (Кофирдевор), дея атаб келган. Қадимий деворнинг топилиши нафақат маҳаллий, балки хорижлик археолог олимларда ҳам катта қизиқиш уйғотди.

– Термиз давлат университети археолог профессор-ўқитувчилари Франция, Чехия, Россия, Хитой каби давлатлар қадимшунослари билан қўшма экспедициялар бўйича меморандумлар имзолаб, мустаҳкам алоқа ўрнатган. Ҳамкорликда Шеробод, Термиз каби туманларда фаол археологик қазишма ишлари олиб борилмоқда, – дейди экспедиция раҳбари, тарих фанлари доктори, профессор Шопўлат Шайдуллаев. – Эндиликда вилоятнинг шимолий туманларида ҳам қўшма археологик экспедицияларни янада кенг йўлга қўймоқчимиз. “Шимолий Сурхондарё археологик ёдгорликлари” мавзуида илмий-тадқиқот иши олиб бораётган ёш қадимшуносимиз Сарвар Тўраев Денов туманида археологик қидирув- кузатув жараёнида қадимий девор қолдиқларига дуч келган. У девор билан боғлиқ дастлабки маълумотларни тўплаб, тақдим этди. Бу девор нафақат бизни, балки Франция ва чехиялик археолог ҳамкорларимизни ҳам қизиқтириб қўйди.  

Изланувчан археолог Сарвар Тўраевнинг айтишича, Кофирдевор тоғдан эниб келувчи Обдара сойи бўйидан бошланган ва ғарбга қараб қирлар устидан ва айрим тик қирлар ёнидан ўтказиб барпо этилган. Яқинда Ўзбек-Чех қўшма археологик экспедицияси, профессорлар Ш.Шайдуллаев ва Л.Станчо, Франция археориент илмий лабараторияси катта илмий ходими Ж. Луиллиер археолог С.Тўраев ҳамроҳлигида Кофирдеворда дастлабки кузатув ва қидирув ишларини олиб борди. Илк изланиш чоғида қадимий деворга оид қатор қизиқарли маълумот ва артефактлар юзага чиқди. Деворнинг узунлиги Обдара сойидан шимолга йўналиб, баланд қояликка, ундан сўнг бошланувчи табиий каньонга бориб тугашигача 4 минг 300 метр атрофида экани аниқланди. Девор харобаларининг эни 4-6 метр, баъзи жойларда 13 метргача етади. Тик қоялик ҳамда қир усти табиий қисқарган жойларда 1-1,5 метрни ташкил этади.

Девор асосан тошдан бунёд этилган бўлиб, уларни бириктириш учун лой аралаштириб қурилган.  

–Узоқ масофага чўзилган деворни қуриш осон кечмаган,–дейди ТерДУ ўқитувчиси, археолог Сарвар Тўраев.– Бунинг учун тоғ бағридаги сойликдан турли ҳажмдаги катта-кичик тош ташилган. Кўплаб пахсакор ва чимкор усталар, қўриқчи миноралари учун моҳир ҳарбий муҳандислар жалб этилган. Бундан ташқари девор қурувчилари кимлар бўлган, деган савол ҳам бизни жуда қизиқтирмоқда. Асирларми, ҳарбийларми ёки аҳолими?. Шуниси аниқки, бу ерда бир вақтнинг ўзида юзлаб ишчи меҳнат қилган. Деворнинг тик юқорига йўналган қисмларида сувсизликка чидамли шувоқ ўсимлигидан фойдалангани ҳам маълум бўлди. Билсангиз,  шувоқ сувсизликка чидамли ўсимлик бўлиб, илдизи ерга чуқур кетади. Бу деворнинг мустаҳкамлигини таъминлаб, намликка чидамлилигини оширади. Дастлабки хулосаларга кўра, қадимий иншоот Кушонлар давлатининг сўнгги даври ва илк ўрта асрларга тегишли йирик мулкнинг ҳимоя қўрғони бўлган.  

Тарихчиларнинг айтишича, арабларнинг Ўрта Осиёга босқини маҳаллий ҳукмдорлар, аҳоли ва араблар ўртасида узоқ йиллик аёвсиз жангу жадалларни келтириб чиқарган. Босқинчиларга қарши қурол кўтариб, бўйсинмаган халқ ва ҳукмдорларни араблар кофир, деб эълон қилган. Уларга қарши шафқатсиз жанг олиб борган. Деворга “Кофирқалъа”, “Кофирдевор” номлари берилиши ҳам ана шу воқеалар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Археологлар девор Сурхонтоғ этагидаги воҳанинг шимоли-ғарбий қисмини жанубий-шарқий қисмдан ҳимоялаш учун қурилган, деган тахминни ҳам илгари сурмоқда. Илк ва ривожланган ўрта асрлар ёдгорлиги сифатида давлат муҳофазасига олинган Қизқўрғон қоя тепалиги ҳам шу девор ўраган қисм ичида қолади. Кейинги йилларда Сурхон воҳасининг шимолий қисмида иш олиб бораётган Ўзбек-Хитой қўшма археологик экспедицияси аъзоси, таниқли археолог Т.Аннаевга кўра, археологик кузатув ва қидирув жараёнларида Қизқўрғон ёдгорлигидан антик давр ва Кушон даври сополлари топилган.  

–Сурхондарё ҳудудида қарийб бир асрлик археологик кузатув ҳамда экспедициялар жараёнида ўнга яқин воҳа, қалъа ва мулклик деворлари кўринишидаги археологик иншоотларга дуч келинган, – дейди археолог Сарвар Тўраев.– Айниқса, Суғдиёна ва Бақтрия чегараларини белгиловчи шимоли-ғарбий қисми, Кўҳитанг, Саримас, Сувсизтоғ, Керага, Сурхонтоғ этакларида бу каби деворлар излари кўзга ташланади. Кўҳитанг этагидаги Узундара ёдгорлигида Н.Двурученская, Кўҳитанг этакларида Ш. Шайдуллаев бошчилигида экспедициялар иш олиб борган. Машҳур археолог Г.Пугаченкова ўтган асрнинг 60-70-йилларида воҳанинг шимолий қисми Кушон ёдгорликларини ўрганаётганида унга маҳаллий тарих ихлосмандлари Денов туманидаги Сурхонтоғ этакларида Сина девори, дея аталадиган девор қолдиқлари борлиги ҳақида маълумот берганини қайд этган. Шундан кейинги давр археологлари изланишларида мазкур девор ҳақида биронта маълумот учрамайди.  

Хўш, бу ерга келган Ўзбек-Чех қўшма экспедициясида девор қолдиқлари қандай фикр уйғотди?

–Қисқа муддатли қидирув жараёнларида янги девор қолдиқларидан замонавий асбоб-ускуналардан фойдаланиб, илк ва ривожланган ўрта асрларга оид икки дона камоннинг уч қисми топилди,–дейди профессор Л.Станчо.– Девор қолдиқлари бўйлаб дуч келинган сопол бўлаклари илк ва ривожланган ўрта асрлар, икки дона сопол бўлаги Кушонлар даврининг сўнгги босқичи кулолчилиги маҳсули экани аниқланди. Умид қиламизки, кейинги изланишларимиз чоғида девор билан боғлиқ яна ҳам қизиқарли маълумотлар аниқланади. Деворнинг айрим жойларида миноралар бўлгани ва ичкари қисмда тошдан терилган айлана шаклдаги белгилар учрагани ҳам Кофирдевор олис ўтмишдан сўзлайдиган ноёб археологик топилма эканидан дарак бермоқда.  

Куҳна вилоятнинг бой ўтмиши, қадимги аждодларнинг турмуш тарзи ва маданияти билан қизиқаётган тиниб–тинчимас археологлар келгуси мавсумда қидирув-қазиш ишларини давом эттиришга бел боғлаган.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олис ўтмишдан гувоҳлик берадиган девор топилди