Олис қишлоқларга кўчма дўконлар етиб борди
Маълумки, қишлоқ ҳудудларида нон маҳсулотлари дўконлари бўлмагани боис унга талаб юқори бўлади.
Жиззах вилоятининг энг олис ҳудудида жойлашган Янгиобод тумандаги барча маҳаллаларда кўчма дўконлар савдоси ташкил этилиб, энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолига узлуксиз етказиб берилмоқда.
Маълумки, қишлоқ ҳудудларида нон маҳсулотлари дўконлари бўлмагани боис унга талаб юқори бўлади. Шу боис туман қишлоқларига кўчма дўконлар орқали ун сотувини йўлга қўйишга ҳокимлик томонидан алоҳида эътибор берилмоқда.
– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги йиғилиши қарорига асосан карантин даврида аҳолига етказиб бериладиган ун маҳсулотларини тадбиркорлик субъектлари биржа савдолари орқали эмас, балки донни қайта ишлаш корхоналаридан тўғридан-тўғри шартнома асосида сотиб олиш тартибининг белгилангани туфайли ушбу маҳсулот таъминоти янада яхшиланди, – дейди туман ДСИ бошлиғи Ўктам Ҳусанов. – Ушбу тартиб жорий этилгандан буён туман қишлоқларга белгиланган жадвал режа асосида ун етказиб бериш йўлга қўйилди. Апрелнинг сўнги санасига шу усулда қишлоқларга 100 тоннадан зиёд зиёд ун етказиб борилди.
Кўчма дўконлар қишлоқларга бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам сотаётир. Давлат Солиқ хизмати ходимлари томонидан ун ва бошқа маҳсулотлар нархининг ошишига йўл қўймаслик мақсадида доимий назорат олиб бориляпти.