Олис ҳудуддаги 120 ёшли аянинг овози
Самарқанд вилояти Иштихон тумани “Боғохон” маҳалла фуқаролар йиғини Ўрозбой овул қишлоғида яшовчи онахон Бувсара Саидова ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ўзига лозим топган номзодга овоз берди.
Ҳудуддаги 369-сайлов участкаси масъуллари кўчма қути билан Бувсара аянинг хонадонига бориб овоз беришлари учун имконият яратишди.


ЎзА