45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси якунланишига 2 та тур қолганда ғолиблик учун даъвогарлик қиладиган жамоалар номи деярли маълум бўлиб қолди.

Бу, 17 очко билан етакчилик қилаётган Ҳиндистон, 15 очко билан кейинги тўртта поғонани банд этиб турган АҚШ, Ўзбекистон ва Хитой жамоалари.

Бугун, 21 сентябрь куни ўтадиган 10-тур мусобақасида айнан ушбу жамоалар рўбарў келади. Ҳиндистон АҚШ билан, ҳамюртларимиз Хитой билан баҳс юритади.

Шахмат олимпиадасининг 10-тур ўйинлари остонасида 14 очко жамғаришга муваффақ бўлган Словения, Украина, Сербия, Венгрия, Арманистон жамоаларини ҳали чемпионлик умидидан воз кечган жамоалар қаторига қўшмаган ҳолда айтиш лозимки, ушбу турда ўтадиган Венгрия-Сербия, Украина-Арманистон, Словения-Нидерландия, Франция-Англия, Эрон-Руминия, Вьетнам-Испания, Польша-Туркия тўқнашувлари ҳам кўпчиликнинг эътибор марказидаги баҳслар сирасига киради.

Аёллар ўртасидаги курашда қўшни Қозоғистон жамоасининг 16 очко билан етакчига айлангани эътиборли бўлди.

Кеча ўтказилган 9-тур ўйинида қўшни мамлакат шахматчи қизлари Польшани 2,5:1,5 ҳисобида енгди. 8-турда Польшадан мағлуб бўлган Ҳиндистон вакиллари 9-турда АҚШ билан дуранг ўйнаши Қозоғистон терма жамоасини олимпиада ғолиблиги чўққисига яқинлаштирди.  

2-ўринда бораётган Ҳиндистон жамоаси 15 очко, Хитой, Арманистон, Польша, АҚШ, Испания, Германия, Украина, Грузия, Вьетнам шахматчи қизлар жамоалари 14 очкога эга бўлиб турибди.

Венгрия мусобақаларида ўз иқтидорини намойиш этаётган Ўзбекистон аёллар жамоаси кеча 9-турда Сербия билан дурангга эришди ва 20 та жамоа қаторида 12 очколи бўлишга эришди.

Бугун, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 10-турда 12 очко билан 16-ўринда бораётган Англия шахматчи қизлари билан куч синашади.

Бугун ўтказиладиган 10-турнинг марказий мусобақалари Қозоғистон-Грузия, Вьетнам-Венгрия, Ҳиндистон-Хитой ўртасида кечади. Айнан ушбу жамоалар ўртасидаги курашларда олимпиада ғолиблигига қайси жамоалар янада яқин келиши маълум бўлади.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олимпиада йўлидаги кураш давом этади