Куни кеча Гулистон шаҳрида математика фанидан “Қўқон олимпиадаси”нинг ҳудудий, яъни Сирдарё вилояти босқичга старт берилди.

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидаги вазифалар ижроси доирасида ёшларни мамлакатимиздаги энг нуфузли олийгоҳларига киришига бўлган интилишларини инобатга олиб, билимли ва иқтидорли ёшларни кашф этиш мақсадида – амалга оширилмоқда.

Ушбу босқич вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Давлат тест маркази билан ҳамкорликда Гулистон давлат университетида ташкил этилди. 

Математика фанидан ташкил этилган ҳудудий босқич жараёнини олимпиада иштирокчиларининг ота-оналари видео кузатув мосламаси орқали тўғридан-тўғри кузатиб борди. 

ДТМ натижаларига мувофиқ ҳар бир ҳудуддан 3 та гуруҳ бўйича 5 нафардан жами 15 нафар ғолиб ўқувчи-номзод республика финал босқичига тавсия этилади. Якунловчи босқичда эса ДТМ жавоблари асосида ҳар бир ҳудуддан энг юқори балл тўплаган 5 нафар ўқувчи-номзодлар танлаб олинади. 

Жорий йилнинг 13-14 март кунлари Қўқон давлат университетида ўтиши режалаштирилган ушбу математика олимпиадасининг республика босқичи “Қоракўл зиё” нодавлат таълим муассасаси мутахассислари, яъни турли йилларда математикадан халқаро ва республика олимпиадалари совриндорлари томонидан тузилган икки поғонали тест усулидаги танлов асосида ташкил этилади.

А.ҚАЮМОВ,

ЎзА мухбири

Ф.ТОШМАТОВ, 

суратлар муаллиф

Таҳририятлар диққатига, ЎзА фото-архивида материалга оид суратлар бор.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олимпиа ғолиблари Қўқонга йўл олади