Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида “Одамийлик сийрати. Бойбўта Дўстқораев замондошлари хотирасида” деб номланган китоб чоп эттирилди.

Мазкур китоб атоқли ижодкор, кўплаб журналистларга устоз бўлган Бойбўта Дўстқораевнинг ҳаёт йўли, машаққат ва заҳматларга тўла фаолияти, илмий изланишлари ҳақида батафсил маълумот бериши билан диққатга сазовор.   

Яқинда мамлакатимизда кенг нишонланган 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни доирасидаги тадбирларда “Янги Ўзбекистоннинг янги журналистикаси”, деган ибора кўп ишлатилди. Айнан Бойбўта Дўстқораевнинг самарали фаолияти орқали янги Ўзбекистоннинг журналистикаси устозларнинг пухта тадқиқотларига, мустаҳкам асосга эга бўлмоғи керак эканини англаш мумкин.   

Ғоят камгап, камтар, мулойим, мулоҳазакор Бойбўта Дўстқораев Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетида талабаларга дарс бергани кўпларимизнинг ёдимизда сақланиб қолган. Унинг сабоқларини ҳамма диққат билан тинглар эди. Жадидлар тарихи, мамлакатимизда бу ҳаракатнинг шаклланиши асослари, миллий журналистикамизнинг пойдевори айнан жадидлар ҳаракати ва ташаббуслари билан бевосита боғлиқлиги Бойбўта Дўстқораев илмий тадқиқотларида устувор ўрин эгаллайди.   

Доим катта сумка кўтариб юрувчи Бойбўта Дўстқораев умрини архивларда, кутубхоналарда, олий ўқув юртининг талабалар билан лиқ тўла  аудиторияларида ўтказди. Нисбатан яқин тарихий давр XIX аср иккинчи ярми ХХ аср бошларида жадидчилик ҳаракатидек ниҳоятда мураккаб мавзуни ўрганишга умрини бағишлади. Бирламчи манбалар билан ишлаш, чалкаш ва ноаниқ фактларни таққослаш, чуқур ўрганиб ҳақиқатни юзага чиқариш, тарихнинг кўпчилик билмаган саҳифаларига ойдинлик киритиш Бойбўта Дўстқораев фаолиятида устувор ўрин эгаллар эди. Тадқиқотчилик одоби, минбарларга интилмаслик, вазминлик, ўзининг чин  мақсади - илм сари  фидойиларча интилиш домланинг умр мазмунини ташкил этар эди.   

Олиб борган изланишлари самарасида Бойбўта Дўстқораев “Ўзбекистон журналистикаси тарихи” китоби учун “Олтин қалам” миллий мукофотига ҳақли равишда муносиб кўрилди. Матбуот тарихини ўрганиш бўйича салмоқли асарлари сабабли домла “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” унвонига ҳам сазовор бўлган эди. Домланинг юқорида номи келтирилган китоби ҳозир журналистика факультети талабалари учун энг муҳим қўлланма бўлиб келмоқда.   

Китобда Бойбўта Дўстқораев ҳақидаги ҳаётий, ҳам ҳаққоний хотиралар Хайриддин Султон, Абдулла Орипов, Наим Каримов, Сайди Умиров, Маҳмуд Саъдий, Мухтор Худойқулов, Аҳмаджон Мелибоев, Сирожиддин Саййид, Минҳожиддин Мирзо, Баҳодир Каримов, Нурбой Жабборов, Шерзодхон Қудратхўжа сингари атоқли адиб, журналистлар, олимлар, шоирлар томонидан келтирилган. Айни пайтда домланинг кўплаб шогирдларининг самимий ёдномалари ҳам ушбу китобдан жой олгани диққатга сазовор.   

Китобга Дилрабо Мингбоева ҳамда Фароғат Худойқулова муҳаррирлик қилган.   

Миллий матбуотимизнинг толмас тарғиботчиси ва тадқиқотчиси умрига, ижодига, ибратли фаолиятига бағишланган ушбу китоб наинки журналистика соҳаси вакиллари, балки китобхонларнинг кенг оммаси учун ҳам қизиқарли бўлиши аниқ.   

Назокат Усмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олимнинг одамийлик сийрати ҳақидаги китоб