Олимлар ва журналистлар (+видео)
Бутун дунёда ахборот макони 24 соат давомида тинмай айланмоқда. Ана ўша шиддатли ахборотга етиб олиш, ундан бехабар қолмаслик учун ёшу қари ОАВни қизиқиш билан кузатади. Айниқса, бу маконда журналистлар ва олимлар ҳаммадан ҳам кўпроқ фаолдир. Бу икки соҳа эгалари ҳамиша ўрганиш, изланиш завқида бедор яшайди. Олим нина билан қудуқ қазиб, кашфиёт яратади, унинг янгилигини журналист ўрганиб, одамларга етказади. Хуллас, бу икки касб эгаларининг фаолиятлари бир-бирига чамбарчас боғлиқ.
27 июнь – Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Фанлар академияси матбуот хизмати томонидан пойтахтимиздаги Ботаника боғида ташкил этилган тадбирда ҳам журналист ва олимлар ҳамкорлиги эътироф этилди.
[gallery-17987]
– Аслида илм-фан тарғиботи энг савобли ишлардан бири ҳисобланади, – дейди Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Гулноза Шарофова. – Академиянинг 37 та илмий ташкилотида бўлаётган янгиликлар, лойиҳаларимизни ёритаётган фаол журналистларимизни сўлим боғга таклиф қилиб, улар учун пресс-тур ташкил этдик. Журналистлар боғдаги тропик ўсимликлар оранжереяси ва биотехнология лабораториясида изланиш олиб бораётган ёш олимлар фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.
Фанлар академияси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда олимлар фаолиятини ёритаётган бир гуруҳ журналистлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/HWel-GGzNHo" title="Olimlar va jurnalistlar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Н.Раҳмонова, А.Алижонов (видео), ЎзА