Олимларнинг хулосасига кўра, қадимги Рим қурилишлари ўзини ўзи қайта тиклайдиган қоришмадан бунёд этилгани учун узоқ яшаб келади, деб ёзмоқда Haaretz нашри Science Advances журналида эълон қилинган мақолага таяниб.
Дастлаб мутахассислар аралашмадаги оҳак парчаларини қурилиш материалларининг сифати унчалик назорат қилинмаганидан, деб ўйлашди. Бироқ янги тадқиқотлар бундай эмаслигини аниқлаган.
Олимлар Римдан 100 километр узоқликдаги қишлоқда қадимий қурилишнинг бетон намуналари таркибини электрон микроскопия ва рентгеноспектраль таҳлиллар ёрдамида ўрганишган. Таҳлиллар шуни кўрсатганки, ёриқлар карбонат кальций билан тўла бўлган.
Катта эҳтимол билан римликлар бетонни иссиқ аралашма ёрдамида тайёрлаган, дея изоҳ беради Массачусетс технологиялар институти профессори Адмир Масик. Бетон қоришмаси таркиби қум, вулқон кули, оҳак ва сувдан иборат бўлган. Шу йўл билан қоришма ҳарорати 200 даражагача кўтарилади ва қолдиқлардан кичкина бўлакчалар пайдо бўлади.
Агар бетонда ёриқ пайдо бўлса, унга сув кирганда оҳак парчаларидаги кальций эрий бошлайди ва ёриқ бўйлаб кристаллашади, натижада ёриқларни тўлдириб суваб юборади.
Экспертларнинг фикрича, конструкция ўзини ўзи қайта тиклашнинг муҳандислик усуллари ҳам мавжуд.
ЎзА