Бухорода Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Давлат идораларида олима аёлларнинг масъулияти ва жамиятдаги ўрни” мавзусидаги хотин-қизлар форуми ўтказилди. Унда республиканинг барча ҳудудларидан олима аёллар қатнашди.

Олима аёллар Бухоро вилоятидаги “Бухоро Варнет” корхонаси фаолияти билан танишди.

Айтиш керак, мазкур корхона ҳозирги кунда замонавий агросаноат мажмуасига айланган. Аввал бу ерда фақат иссиқхона бўлган бўлса, эндиликда унинг ёнида ўқув маркази, лаборатория ҳамда иссиқхоналар учун конструкциялар ишлаб чиқарувчи корхона мавжуд. Яъни замонавий иссиқхоналар учун нимаики керак бўлса, шу ерда тайёрланади.

Форум иштирокчилари мазкур мажмуанинг янги имкониятлари билан танишди. Бу ерда етиштирилаётган ҳар бир мева ва сабзавотларнинг даладан дастурхонимизгача келадиган жараёни деҳқон ҳамда фермерларимизнинг, қанчадан-қанча ишчи-меҳнаткашларнинг оғир ва машаққатли меҳнати самараси эканини алоҳида қайд этилди.

Олима аёллар, шунингдек, бу ерда хотин-қизлар учун яратилган шароитлар, ёш олима қизлар ва аёлларнинг илмий ишлари, уларнинг “Ин витро” лабораторияларидаги фаолияти, янги элита навларни яратишдаги изланишлари билан ҳам танишди.

[gallery-16215]

Бухоро шаҳридаги “Саҳид Зарафшон” меҳмонхонасида жам бўлган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотлари фаол хотин-қизлари, олима аёллари учун форум доирасида очиқ мулоқот шаклида психологик тренинг бўлиб ўтди.

Бугун қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий изланиш билан банд ёки фаолият юритаётган хотин-қизларнинг лидерлик қобилиятини шакллантириш, уларнинг давлат ва жамиятдаги муносиб ўрнига эга бўлишида психологик тренингларнинг аҳамияти катта. 

–Форумда соҳада фаолият олиб бораётган олима аёлларнинг фаолияти оммалаштирилди, –дейди форум иштирокчиси Маҳфуза Абдуллаева. –Форумда илм-фанга бўлган меҳрни уйғотишга, илм орқали соҳада кўплаб янгиликларга эришиш мумкинлигига аёлларимиз яна бир маротаба амин бўлди. Иштирокчилар сумалак сайлида ҳам қатнашди. Шунингдек, форум доирасида кўҳна ва боқий Бухоро бўйлаб сайёҳатлар уюштирилди. 

Тренинг давомида хотин-қизлар турли муаммоларга дуч келганда ундан чиқиш йўллари, ечимлар ва лидерлик йўлида амалга оширлиши лозим бўлган амалий ҳаракаткар ҳақида ҳам фикрлар ўртага ташланди.

Қишлоқ хўжалиги тизим ташкилотлари, илмий-тадқиқот муассасаларида меҳнат қилаётган, илмий изланишлар олиб бораётган бир гуруҳ олима аёллар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олима аёллар форуми