
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро шаҳридаги темир йўл вокзалида “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий лойиҳалаш институти ташаббуси билан ўтказилаётган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг “Давлат идораларида олима аёлларнинг масъулияти ва жамиятдаги ўрни” мавзуидаги форуми иштирокчилари кутиб олинди.
Олима хотин-қизлар кўҳна ва боқий Бухоронинг кўрки бўлган “Лаби ҳовуз” мажмуасида жам бўлди. Мажмуа яқинидаги мўъжаз масканда халқ оғзаки ижоди намуналарини куйлаб турган ижодий жамоанинг куй-қўшиқлари барчага хуш кайфият улашди. Шундан сўнг, кайвони онахонлар, вазирлик тизимида фаолият юритаётган хотин-қизлар баҳорий шоҳ таом - сумалак пишириш учун дошқозон атрофида йиғилди.
[gallery-16195]
Форумнинг дастлабки куни сумалак сайлида, юқори кайфиятда ўтди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА