Ольга Забелинская Туркияда совриндор бўлди
Туркиянинг Аланья шаҳрида профессионал жамоалар билан ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган миллий терма жамоамиз аёллар ўртасида ўтказилган навбатдаги велоспорт мусобақасида қатнашди.
Мазкур мусобақада Европа ва Осиёнинг кўзга кўринган давлатларидан 100 нафарга яқин маҳоратли спортчи иштирок этди.
67,6 км масофага ўтган баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинская марра чизиғини 02:15:57 вақтда кесиб ўтиб, кумуш медални қўлга киритди.



ЎзА