Божхона брокери фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотларга аниқ талаблар белгиланмагани натижасида айрим ноҳалол тадбиркорлар солиқ ва божхона тўловларини тўламасликка уриниш ҳолатлари кузатилмоқда.
Айрим курьерлик ташкилотлари томонидан фуқароларнинг шахсий маълумотларидан уларнинг рухсатисиз фойдаланиш натижасида жорий йилда 4 та ҳолатда 200 дан ортиқ фуқаро номига юклар олиб келинган. 1,4 миллиард сўмлик товарлар вақтинча сақловга олиниб, курьерларга нисбатан жиноий ишлар қўзғатилган.
2021 йил давомида фуқароларнинг рухсатисиз уларнинг номига олиб келинган юклар ўрганилганда ушбу фуқароларнинг 568 нафари оламдан ўтган шахслар экани аниқланган. Бу ҳақда Божхона қўмитаси раиси ўринбосари О.Чориев парламент қуйи палатаси мажлисида қайд этиб ўтди.
М.Комилова,
ЎзА