"Кўчат экиб, боғ ярат", деган нақлга ОКМК корхоналарида қатъий амал қилинишини нафақат яшил макон доирасидаги ишларда, балки комбинат таркибидаги ишлаб чиқариш цехлари ҳудудларида бўш ётган жойларда ташкил этилган иссиқхоналар орқали ҳам кузатиш мумкин.

Хусусан, "Олмалиқметаллургқурилиш" трестида ҳам ташкил этилган иссиқхоналарда бугун лимон цитрус меваси ғарқ пишган. Корхонада ташкил этилган иссиқхоналардаги ғарқ пишган лимонни кўриб, кўзлар қувнайди. Олимжон Султонов масъуллигида етиштирилаётган лимон цитрус меваси асосан трестдаги умумий овқатланиш ошхоналарига ва ҳомийликдаги мактаб, қариялар уйига етказиб берилади.

Шу ўринда айтиш жоизки, трестда мавжуд бўлган 18,4 сотих ер майдонидаги 2 та иссиқхонада 68 туп лимон кўчатидан бир мавсум давомида 2 тоннагача ҳосил олинади. Айни кунларда лимон меваси ғарқ пишган бўлиб, ишчи-ходимлар томонидан мевалар териб олиняпти ва тегишли ташкилотларга етказилмоқда.

Маълумот учун: Мис эритиш заводи ва Саноат темир йўл транспорт бошқармаси каби таркибий бўлинмаларда ҳам иссиқхоналар ташкил этилиб, цитрус мевалар етиштирилмоқда. Темирйўлчилар томонидан ўтган йили ҳатто қирол банани каби цитрус меваси ҳам етиштирилиб, илк ҳосил олинган.  

ОКМК ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК трести иссиқхоналарида лимон етиштирилмоқда