“Металлург” МСда Олмалиқ кон-металлургия комбинатига қарашли спорт жамоаларининг 2024 йилдаги мусобақалар натижалари бўйича тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси директори Диёр Имомхўжаев ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати бошқарув раиси Абдулла Хурсанов иштирок этди.

Олмалиқ кон-металлургия комбинати бошқарув раиси Абдулла Хурсанов комбинат нафақат ишлаб чиқариш соҳасида фаол балки спортда ҳам кўплаб оламшумул ютуқларни қўлга киритаётганини таъкидлади. Айниқса, 2024 йил ОКМК футболчилари учун кўплаб зафарлар йили бўлганлигини билдирди. Абдулла Хурсанов барчани кириб келаётган Янги йил байрами билан самимий муборакбод этар экан, 2025 йилда ҳам комбинат раҳбарияти томонидан спорт соҳаси қўллаб-қувватланишини маълум қилди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси директори Диёр Имомхўжаев ОКМК раҳбарияти томонидан нафақат футболга балки шахмат, гандбол, баскетбол, кураш, каратэ, енгил атлетика, пауэрлифтинг, мотокросс каби спорт турларига ҳам катта эътибор қаратилаётгани таҳсинга лойиқлигини таъкидлади. Айниқса, 2024 йилда болалар футболига қаратилаётган эътиборни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Шундан сўнг, спортчилар эътироф этилди. Дастлаб, саҳнага “Аёллар Олий лигаси – 2024”да  иккинчи ўринни эгаллаган “ОКМК-W” аёллар футбол жамоаси таклиф этилди. Уларга тантанали равишда кумуш медаллар топширилди. Бу йилги мавсумни турнир жадвалининг 2-поғонасида якунлаган ОКМК U-21 жамоаси футболчилари ҳамда мураббийлар штабига ҳам кумуш медаллар топширилди.

 Ўзбекистон Суперлигасида 2-ўринни эгаллаб, кумуш медалга сазовор бўлган мураббий Миржалол Қосимов бошчилигидаги ОКМК профессионал футбол клуби аъзолари таклиф этилиб, уларга кумуш медаллар тақдим қилинди. Тадбирда, гандбол бўйича ОКМК эркаклар ва аёллар жамоаларининг эришган ютуқлари эътироф этилди. Ҳар икки жамоа ҳам бу йилги мавсумда мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Олий лига ОКМК баскетбол аёллар жамоаси ҳам мавсумни кўтаринки руҳда ўтказиб Ўзбекистон Республикаси чемпионатида ғолиб бўлгани қайд этилди.

Тадбир давомида ОКМК ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши жисмоний тарбия ва спорт бўлими Каратэ-до секцияси аъзоларидан Зилола Аширқулова, Санжарбек Эркинов, Ситора Ахилбоева, енгил атлетика секциясидан Дилнура Ҳайдарова ва Бекнур Абдиқодиров, белбоғли кураш бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионатида иштирок этган вакилимиз Соҳибжон Бойматов ва курашчилар Диёрбек Абдунабиев, Худоёр Даробжонов, Элдор Жалилов, Беҳруз Иброҳимов, кўплаб халқаро мусобақаларда ғолиб бўлган пауэрлифтингчилар Кемрон Ширинов, Самандар Абдувоитов, Метин Гафуров, Елена Хардиналарнинг эришаётган ютуқлари ёшларга мотивация бериши таъкидланди. Айниқса, ОКМК ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши жисмоний тарбия ва спорт бўлими шахмат клуби аъзоси Шоҳжахон Сидиқов март ойида Ўзбекистон чемпионатида 3-ўринни эгаллаши, июнь ойида Осиё чемпионатида бронза медални қўлга киритгани, барчани ғурурлантиргани қайд этилди. 2025 йилда ҳам ОКМК томонидан шахмат спорт тури бўйича бир қатор тадбирлар ўтказилиши, шахматчилар қўллаб-қувватланиши айтиб ўтилди. Кўплаб халқаро мусобақаларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя этиб келаётган Андрей Сазонов бошчилигидаги ОКМК мотокроссчилари ютуқлари ҳам алоҳида эътироф этилди.

ОКМК футзал жамоаси мавсумни бронза медали билан якунлашди. Улар кетма кет 5 йил Ўзбекистон чемпиони бўлган. Миллий чемпионатимизда 3 карра кумуш медални қўлга киритган. 2 карра суперкубок эгасига айланган. Тадбир давомида жамоа мураббийи Александр Петровнинг меҳнатлари ҳам муносиб тақдирланди. Жорий йилнинг 14 сентябрь – 6 октябрь кунлари мамлакатимизда футзал бўйича ўтказилган жаҳон чемпионати мусобақасига амалий ёрдам кўрсатган ОКМКга Ўзбекистон футбол ассоциацияси масъуллари томонидан миннатдорчилик билдирилиб, эсдалик совғаси топширилди. Шунингдек, тадбир давомида ОКМК ПФКга  Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси директори Диёр Имомхўжаев томонидан Фейр-плей соврини ҳам тақдим этилди.

Тақдирлаш маросимидан сўнг, ОКМК ПФК масъуллари иштирокида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2025 йил учун белгиланган вазифалар юзасидан ҳисобот-конференцияси ўтказилди. Унда 2024 йилда жамоада амалга оширилган ишлар, хусусан, жамоа қошида ташкил этилган футбол академиясининг фаолияти, жамоа мақсадлари ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбирда ОАВ вакиллари ва футбол мухлислари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди. Жумладан, мухлислар томонидан комбинат спортчилари иштирокида онкологик беморларни қўллаб-қувватлаш мақсадида хайрия футбол мусобақасини ташкил этиш, Ангренда ОКМК U 21  жамоаси ўйинларини ўтказиш, сафар ўйинларида кўпроқ мухлислар иштирокини таъминлаш таклифлари билдирилди. Бу каби таклифлар масъуллар томонидан қўллаб-қувватланиши таъкидланди. 

2024 йил комбинат спортчилари учун самарали бўлди. Кириб келаётган 2025 йилда ҳам спортчиларимиз жаҳон спорт ареналарида мамлакатимиз байроғини баланд кўтаришига ишонамиз.

ОКМК Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК спортчилари шарафланди