“ОКМК” очко йўқотди, “Насаф” эса...
Футбол бўйича мамлакатимиз Суперлига баҳсларининг 16-тури ҳам кутилмаган натижаларга бой ўтмоқда.
Мазкур турдан ўрин олган "Қизилқум" - "Насаф" клублари ўртасидаги ўйин 0:1 ҳисобида якунланди. Учрашувдаги ягона голга 87-дақиқада Ойбек Бозоров муаллифлик қилди. Ушбу натижадан сўнг "Насаф" очколар сонини 32 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида яққол пешқадамга айланди.

Шунингдек, “ОКМК” бу турда кутилмаганда сафарда "Динамо" клубига 3:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бунинг оқибатида “ОКМК” Суперлига карвонбошиси “Насаф”дан битта ўйин кўп ўтказган бўлишига қарамасдан 29 очко билан иккинчи ўриндан жой олди. “Динамо” эса очколарини 17 тага етказиб олди.
Суперлиганинг 16-тур учрашувлари эртага, 18 август куни давом эттирилади. Унда “Андижон” – “Сурхон”, “Пахтакор” – “Локомотив” билан ўйнайди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА