ОКМК: беш ойлик экспорт натижалари
Олмалиқ кон-металлургия комбинати меҳнат жамоаси томонидан 2025 йил январь-май ҳолати бўйича 193 740 000 долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, прогноз 103,1 фоизга бажарилди.
Маҳсулотлар кесимида таҳлил этадиган бўлсак, ўтган 5 ойда 17 458 тонна мис, 9 496 тонна рух маҳсулотлари, 141 тонна кадмий, 3 326 тонна мис купороси хорижга жўнатилган. Шунингдек, рений экспортида прогноз 370 фоизга бажарилганини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Маълумот учун, “Олмалиқ КМК” АЖнинг экспорт географияси йилдан йилга кенгаймоқда. Ҳозирда комбинат маҳсулотлари 19 та давлатга экспорт қилинмоқда. 2024 йилда бир қатор янги бозорлар ўзлаштирилди.
Жумладан, Гвинея, Сенегал, Сербия, Жанубий Африка Республикаси, Португалия каби давлатларга мис катанкаси ва мис купороси экспорти амалга оширилди.
ОКМК Ахборот хизмати