Ҳоким янги ташаббусни илгари сурди
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқулов 4 сентябрь куни туманнинг Бешбулоқ шаҳарчасидаги 23-умумтаълим мактабининг "Биринчи қўнғироқ" тадбирида иштирок этди.
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқулов 4 сентябрь куни туманнинг Бешбулоқ шаҳарчасидаги 23-умумтаълим мактабининг "Биринчи қўнғироқ" тадбирида иштирок этди.
Тадбирдан сўнг туман ҳокими мустақиллик дарсини ўтди. Унда ўқувчиларга мактаб таълимининг инсон ҳаётидаги аҳамияти ҳақида сўзлаб, бу инсон келажагини белгилаб беришини таъкидлади.
Туман ҳокими дарс якунида 1-синф ўқувчиларига 12 турдаги ўқув қуролларидан иборат Президент совғасини топшириб, янги ташаббусни илгари сурди. Биринчи чорак якунига кўра, мактабнинг 5-9 синф ўқувчилари ўртасидаги рейтинги юқори, энг аълочи ва жамоатчи синфни оталиққа оладиган бўлди.
– Туманимиз ҳокими "Биринчи қўнғироқ" тадбирида иштирок этиб, мактабнинг энг аълочи ўқувчиларидан иборат синфни оталиққа олишини айтди, – дейди туман халқ таълими бўлими мудири Абдуғани Ҳимматов. – Режага кўра, биринчи чоракни аъло баҳоларга якунлаган синф эълон қилинади ва туман ҳокими оталиғига берилади. Ҳоким бир вақтнинг ўзида шу синфга ҳафта давомида 2 соат дарс ўтади, синф раҳбарлик вазифасини бажаради.