Ғузор тумани ҳокими Саъдулла Бобоқулов “Dаryo.uz” сайтига интервью берган ва “Ҳокимлар қарғага ўхшаб қолдик, ким кўрса ҳайдаяпти” сарлавҳали мақола эълон қилинган.

Ижтимоий тармоқларда ҳоким ва судья ўртасида бўлиб ўтган телефон сўзлашуви аудиоси тарқалди ва бу қизғин муҳокамаларга ҳам сабаб бўлди. Судьянинг ҳокимнинг талабига бўйсунмагани олқишларга ҳам сабаб бўлди. Ахир қонун бўйича судьялар мустақилдирлар!

Шундан сўнг Ғузор тумани ҳокими Саъдулла Бобоқулов “Dаryo.uz” сайтига интервью берган ва “Ҳокимлар қарғага ўхшаб қолдик, ким кўрса ҳайдаяпти” сарлавҳали мақола эълон қилинган.

Ушбу вазият Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан ўрганиб чиқилди. Кенгашнинг оммавий ахборот воситалари билан алоқалар шўъбасидан ЎзАга қуйидагилар маълум қилинди:

“Dаryo.uz”да эълон қилинган мақолада Ғузор тумани ҳокими Саъдулла Бобоқулов фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судининг раиси Саттор Ақанов билан телефон орқали гаплашишдан мақсади суд раисини халқ депутатларининг туман кенгаши сессиясига ҳисобот бериш мақсадида чақириш бўлгани, судья эса унга ҳурматсизлик қилгани, ушбу ҳолат юзасидан Судьялар олий кенгашига хат билан чиқилганлиги, аммо 10-12 кундан буён жавоб йўқлиги ҳақида баён қилинган.

Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, Ғузор тумани ҳокими С.Бобоқуловдан юқоридаги ҳолат юзасидан Судьялар олий кенгашига хат келиб тушмагани аниқланди.

Шунингдек, судьялар халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида ҳисобот бермайди. Аксинча, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 24-моддасига кўра, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари мажлисида бир йилда камида бир марта фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликлари, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисида ахборот беради.

Айни пайтда, Судьялар олий кенгаши томонидан ижтимоий тармоқларда тарқалган аудио ёзув ва Ғузор тумани ҳокими С.Бобоқуловнинг мақолада келтирган важлари юзасидан, шу жумладан, ҳоким томонидан суд ишларини ҳал этишга аралашиш, судьяга нисбатан қонунга хилоф равишда таъсир (босим) ўтказиш ҳолатларига йўл қўйилганлигини аниқлаш юзасидан текширув бошланган. Текширув натижалари маълум қилинади.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида, судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш биз учун энг устувор вазифа эканлиги, айниқса, суд бирон-бир мансабдор шахснинг қўли етадиган идорага айланиб қолишига мутлақо йўл қўймаслик шартлиги, шу сабабли суд ишларига аралашгани ёки судга босим ўтказгани учун жавобгарликни кучайтириш лозимлиги ҳақида таъкидлаб ўтган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким ва судьянинг телефондаги тортишувида ким ҳақ эди?