Термиз шаҳрида “Оилавий (маиший) зўравонлик ҳамда шаҳвоний шилқимлик қилиш билан боғлиқ жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар, уларнинг ечимлари ва келгусидаги вазифалар” мавзуига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Олий суд ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда судьялар, прокуратура ва ички ишлар органлари ходимлари, шунингдек, Сурхондарё вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармасининг масъул ходимлари иштирок этди.  

Семинарда Сурхондарё вилоят суди раиси Аблқосим Рўзиқулов, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Муроджон Абабакиров, Сурхондарё вилоят ҳокими ўринбосари – хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зулхумор Хидирова, вилоят ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ўралтош Эшимова ва бошқалар Янги Ўзбекистонда хотин-қизлар ва болаларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Оилавий зўравонликнинг олдини олиш, жамиятда бу муаммонинг илдизларини бартараф этиш ва амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.  

2023 йил 11 апрелда қабул қилинган “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилишнинг институционал ҳамда ҳуқуқий асосларини тубдан такомиллаштиришга хизмат қилмоқда.  

Қонун билан Жиноят кодексига 1261-модда (оилавий (маиший) зўравонлик) ҳамда 1413-модда (шаъни ва қадр-қимматни камситувчи маълумотларни тарқатиш), Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига эса 592-модда (оилавий (маиший) зўравонлик) ва 411-модда (шаҳвоний шилқимлик қилиш) киритилгани хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқларини таъминлаб, болалар орасида назоратсизликнинг ва улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишда, шунингдек, ногиронлиги бўлган болаларни ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашда муҳим омил бўлмоқда.  

[gallery-24670]

Семинарда шу ҳақда атрофлича фикр алмашилиб, зўравонлик ҳолатларининг келиб чиқиш сабаблари, уларни барвақт аниқлаш ва тегишли чора кўриш механизмлари муҳокама этилди. Оилавий зўравонлик билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти, суриштирув ва тергов органларининг бу борада йўл қўйётган хато ва камчиликлари таҳлил қилинди. Суд, прокуратура, ички ишлар органлари ва бошқа масъул идоралар ҳамкорлигида амалга оширилиши зарур бўлган муҳим вазифалар белгиланди. Оилавий-маиший зўравонлик ва шаҳвоний шилқимликка қарши қатъий ва тизимли кураш олиб бориш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди. Соҳада амалга оширилиши зарур бўлган устувор йўналишлар, профилактик чора-тадбирлар ва идоралараро ҳамкорликни янада кучайтириш вазифалари белгилаб олинди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оилавий зўровонлик –жамият кушандаси