Тошкент вилояти маҳаллаларида камбағалликни қисқартириш, айниқса, аёлларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳозиргача 90 минг 506 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. Бу йўналишда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 13 минг 472 нафар аёлларга 208 миллиард 101 миллион сўм маблағ ажратилди. Махсус дастурлар асосида 26 минг 187 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилди. Бундан ташқари, 5-босқичдаги “Аёллар дафтари”га киритилган 90 минг 358 нафар хотин-қизларга ёрдам берилди. Уй-жойга муҳтож 150 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлар уй-жой билан таъминланди, 585 нафарининг уй-жойлари таъмирланди. 

Буларнинг барчаси юртимизда “Аёл бахтли бўлса, жамият бахтли бўлади”, деган эзгу ғояни жамият ҳаётининг кундалик қоидасига айлантириш борасидаги ишлар натижасидир. 

Хусусан, Ўрта Чирчиқ тумани Юқори овул маҳалласида яшовчи 72 ёшли Рўзагул Умирзоқова оилавий 25 йилдан бери хонадонида бешик ва сандиқ ясаш, тикувчилик билан шуғулланади. Шу давр мобайнида жуда кўп шогирдлар ҳам чиқарди. 

– Биз тайёрлаган маҳсулотларга ҳар бир оилада эҳтиёж бор, – дейди тадбиркор Рўзагул Умирзоқова. – Бешик ва сандиқларни Олмалиқ шаҳридаги деҳқон бозорида сотамиз. Шу билан бирга, харидорлар буюртма асосида уйимиздан ҳам олиб кетади. Замон ўзгаргани сайин ясаётган сандиқ ва бешикларимизнинг қулайликларига ҳам ўзгаришлар қилинмоқда. Бундан харидорлар ҳам хурсанд. Эл орасида оиламизни ҳамма танийди. 

Зангиота туманининг Ўрта маҳалласида Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази ташкил этилди. Унинг раҳбари этиб Дилдора Рамазонова ҳудудидаги аёлларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка ўқитишни режалаштирган. Ҳозир бу ерда ҳунармандчилик, тикувчилик ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ўқитиш ҳамда тадбиркорлик асосларини ўргатиш орқали аёлларнинг иқтисодий мустақиллигини ошириш борасида ишлар авжида. 

– Марказда бизнес юритиш кўникмаларини шакллантириш, молиявий саводхонлик ва имтиёзли кредит олиш бўйича махсус тренинглар ташкил этилади, – дейди Д.Рамазонова. – Шу билан бирга, оилавий бизнесни йўлга қўйиш, даромад келтирадиган лойиҳалар борасида иш олиб борилади. 

Шунингдек, Пискент туманида ҳам самарали ишлар қилинмоқда. Хуршида Бегматова ҳудуддаги “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли бўлиб ишлаётганига ҳали кўп бўлгани йўқ. У ҳар бир оилага алоҳида иш олиб бориб, уларнинг муаммоларини ҳал этишда бевосита кўмаклашиб, ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлашга, маҳалладаги хотин-қизларни тадбиркорлик, касаначилик ва ҳунармандчиликка жалб қилишга ҳаракат қилмоқда. 

– Маҳалламизнинг 1 минг 460 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Ҳозиргача “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичида жами 69 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар киритилган. Улардан 22 нафарини бандлиги таъминланди, 6 нафар хотин-қизга маҳалла ҳоким ёрдамчиси С.Пўлатов билан ҳамкорликда имтиёзли кредитлар олишда ёрдам берилди, – дейди Х. Бегматова.  

Умуман олганда, Тошкент вилоятида бу каби ибратли мисоллар жуда кўп. Айнан улар аҳолига ўрнак бўлмоқда. 

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оилавий тадбиркорлик: даромад меҳнат орқали яралади