Оилавий нодавлат МТТ ишга тушди
Навоий шаҳридаги “Фаровон” МФЙда “Мадинам” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.
Тадбиркор Дилдора Бахтиёрова ташаббуси билан ташкил этилган ушбу боғчада 4 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди. Айни пайтда бу ерда 20 нафар бола тарбияланмоқда.

Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг малакали мутахассислар жамоаси, замонавий жиҳозлар билан таъминланган ўқув хоналари, ётоқхона, ошхона, ўйин марказлари барчаси болажонлар хизматида.


Масканда таълим-тарбия жараёни ўзбек ва рус тилларида, машғулотлар эса “Илк қадам” давлат дастури асосида олиб борилмоқда.
А.Бўриев, ЎзА мухбири