Оилавий корхона ютуқлари
Назира Шобердиева Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги “Ангел Фаришта” оилавий корхонаси раҳбари.
Назира Шобердиева Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги “Ангел Фаришта” оилавий корхонаси раҳбари.6 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган корхонада айни пайтда аёллар либослари, болалар кийимлари каби 20 турдаги тикувчилик маҳсулотлари тайёрланмоқда. Шунингдек, бу ерда ёшлар “Устоз-шогирд” анъаналари асосида тикувчилик сирларини ўрганмоқда.
Ушбу корхона “Ташаббус-2015” кўрик-танловининг мамлакат босқичида “Йилнинг энг яхши оилавий корхонаси” номинациясида рағбатлантирувчи мукофотга сазовор бўлган.