Аёл деганда даставвал кўз олдимизда онамиз, синглимиз, оиламизнинг фариштаси, сарамжон-саришта уй бекаси гавдаланади.

Гарчи аёлни заифа атасакда, оиланинг юкини кўтара олишга қодирлигини барчамиз бирдек эътироф этамиз.

Кейинги пайтларда аксарият ижтимоий тармоқларда аёлларга нисбатан турли даражадаги зўравонликлар ишлатилаётганлиги ҳақидаги хабарлар кўпайиб қолди.

Аслида оиладаги зўравонлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар жабрини асосан аёллар кўради. Бу кўплаб аёлларнинг ҳуқуқлари топталишига, вояга етмаган фарзандларнинг етим қолишига, ота ёки онасиз вояга етишига олиб келмоқда. Айрим ҳолларда эса ҳуқуқи топталган, руҳан эзилган аёллар ўз жонига қасд қилаётгани ҳам бор гап.

Маълумотларга кўра, Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари томонидан 2021 йилнинг биринчи чорагида оилавий низолар негизида аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан 5 нафар шахсга нисбатан 5 та жиноят иши кўрилган. 3 нафар шахсга нисбатан жиноят иши бўйича айблов ҳукми, 2 нафар шахсга нисбатан ишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилган. Тугатилган ишларнинг барчаси ЖК 66-1-моддаси тартибида тарафларнинг ярашганлиги сабабли тугатилган.

Жиноятлар таҳлил этилганда қасддан баданга турли даражада шикаст етказиш ҳолатлари содир этилганлигини кўриш мумкин.

– 2021 йилнинг биринчи чорагида жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг барчаси эркакларни ташкил этган, – дейди Навоий вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича бош консультанти Азиза Рўзиева. – Кўрилган ишлар бўйича жами 8 нафар аёл жабрланган.

Албатта, оиладаги нотинчликлар эндигина улғайиб вояга етаётган фарзандларнинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатади. Ўйлаб кўринг, униб-ўсиб, балоғат ёшига етаётган фарзанд кун ора оилавий жанжалларни кўраверса, нотинч муҳитда вояга етса, эртага ундан нимани кутиш мумкин. У ҳам тез-тез асабийлашадиган, бировга яхшиликни раво кўрмайдиган, жамиятдан норози кайфиятда улғаймайдими!?.

Маълумки, 2019 йилнинг 3 сентябридан Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни кучга кирди. Ушбу қонуннинг мақсади хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ҳамда бошқа жойларда тазйиқлар ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган.

– Эндиликда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи ўзига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилгани ёки уларни содир этиш таҳдиди тўғрисида ариза билан тегишли ваколатли органлар ҳамда ташкилотларга ёхуд судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга, – дейди вилоят адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Дилдора Каттаева. – Шунингдек, улар махсус марказларда, ишонч телефони орқали бепул ҳуқуқий маслаҳат олишлари, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиш, ички ишлар органларига ҳимоя ордери бериш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилишлари мумкин. Ҳимоя ордери шартлари бузилган тақдирда уларни бу ҳақда хабардор қилиш, содир этилган тазйиқ ва зўравонлик натижасида ўзига етказилган моддий ҳамда маънавий зарарни қоплаш талаби билан судга мурожаат этишлари ҳам мумкин. Судга мурожаат этганида улар давлат божи тўлашдан озод қилинади.

Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда дунё бўйлаб ҳар учинчи аёл жисмоний ёки жинсий зўравонлик қурбони бўлмоқда. Бу эса аёллар ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишни талаб этади.

– Жорий йилнинг ўтган 5 ойи мобайнида 783 ҳолатда хотин-қизларга ҳимоя ордери расмийлаштириб берилди, – дейди вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмаси катта инспектори Маҳлиё Мирзаева. – Ҳудудлар кесимида ҳимоя ордери сўраб қилинган мурожаатларнинг энг кўпи Зарафшон шаҳрида 56 та, Кармана туманида 108 та, Навбаҳор туманида эса 50 тани ташкил этса, энг кам мурожаат Қизилтепа туманида 8 та, Томди туманида эса 7 та қайд этилган. Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг 422 таси руҳий, 319 таси жисмоний, 21 таси тазйиқ, 10 таси иқтисодий, 11 таси жинсий зўравонликдан иборат. Олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида эса 585 та оиланинг ярашишига эришилган.

2021 йилнинг биринчи чорагида оилавий низолар негизида аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ 167 нафар шахсга нисбатан 154 та маъмурий иш кўрилган бўлиб, шундан 72 нафар шахсга нисбатан 65 та маъмурий иш бўйича маъмурий жазо қўллаш тўғрисида, 95 нафар шахсга нисбатан 89 та маъмурий иш бўйича ишни тугатиш тўғрисида қарор чиқарилган.

Маъмурий судларда кўрилган ишлар таҳлил этилганда доимий жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказилган ҳолда ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳоллар ҳам мавжуд. Жумладан, жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди томонидан 2021 йил 19 январда ҳуқуқбузар Ф.Я.га нисбатан МЖтКнинг 41-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўрилган.

– Суд мажлисида жабрланувчи Ф.Ш. 2020 йил 25 декабрь куни турмуш ўртоғи Ф.Я. билан Навбаҳор туман “Бешработ” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган яшаш уйида гаплашиб ўтириб, тортишиб қолганини, шу вақтда турмуш ўртоғи Ф.Я. уни ўзидан-ўзи ҳақорат қилганини, ушбу ҳолат доимий тарзда такрорланишини таъкидлаган, – дейди вилоят суди Суд статистикасини тизимли таҳлил қилиш бўлими бош консультанти Хуршид Асомов. – Мазкур ҳуқуқбузарликнинг доимий такрорланиб келиши ҳуқуқбузар Ф.Я. доимий яшаб келаётган Навбаҳор тумани, “Бешработ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва масъул ходимларининг оила аҳволидан хабардор эмаслиги, улар билан мунтазам профилактика тадбирлари ўтказмаганлигидан далолат беради.

Шунингдек, таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, жорий йилнинг биринчи чорагида 33 та ҳолатда эр-хотин, ака-ука, опа-сингилларнинг мол-мулк, ер ва уй-жой талашиши оқибатида жанжаллар келиб чиқиб, ҳуқуқбузарликлар содир этилган.

Жумладан, жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди томонидан 2021 йил 17 мартда МжтКнинг 41-моддаси ва 52-моддаси 2-қисми билан опа-сингилларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилган. Хатирчи туман Бинокор ва Парахун маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи опа-сингиллар мулкий низо сабаб тортишиб қолиб, аввалига бир-бирларини ҳақорат қилган. Сўнгра, бир-бирини уриб, тан-жароҳати етказган.

Яна бир жиноят иши жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди томонидан Х.С.га нисбатан кўриб чиқилган.

Нурота тумани “Каттасой” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Х.С. 2020 йилнинг 28 ноябрь куни соат 08:00 ларда яшаш хонадонида турмуш ўртоғи Г.С. билан пул устида юзага келган келишмовчилик натижасида Г.С.нинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳар хил уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, уни қасддан уриб тан жароҳати етказган.

Ўйлаб кўрилса, судлар томонидан кўриб чиқилган ишлар оилаларда бўлиб турадиган кундалик оддий машмашалардай кўринади. Аммо уларнинг туб илдизи таҳлил этилса, яқинлар, эр-хотин ўртасида меҳр-оқибатнинг кундан-кунга заифлашиб бораётгани, ҳуқуқий маданиятнинг йўқлиги, маҳалла фаоллари томонидан олиб борилаётган тарғибот ишларининг сустлиги, натижадорлигининг пастлигини англатади.

Шундай экан, оилалар тинчлигини сақлаб қолиш, жамиятда аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ ҳолатларга қарши курашишда барчамиз бирдек масъул эканлигимиз, аёл, аввало она, опа, сингил эканлини унутмаслигимиз лозим. Қолаверса, оиладаги муносабатлар икки тарафлама бўлиб, эркак ва аёлнинг ўзаро мослашувига асосланишини унутмаслик керак. Шундагина, уларга нисбатан ўтказиладиган тазйиқ ва зўравонлик камайса камаядики, асло кўпаймайди.

Абдували Бўриев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оилангиз фариштасини асраб авайланг