Республика адлия идоралари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизими тубдан такомиллашиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланмоқда.

Жумладан, Наманган вилояти Янги Наманган тумани адлия бўлими томонидан бир фуқаронинг 26 йил давомидаги муаммоси ўз ечимини топди.

Мафтуна Милибоева Янги Наманган тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига мурожаат қилиб, 1998 йилда туғилганлиги, 26 ёшга тўлган бўлса-да, ҳанузгача туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси йўқлиги, бу борада бир неча маротаба давлат идораларига мурожаат қилгани, бироқ унинг муаммоси ҳал бўлмаганлигини баён қилган.

Туман ФҲДЁ бўлими мудири Зулайҳо Отахонованинг маълум қилишича, мазкур масала юзасидан керакли маълумотларни олиш мақсадида ташкилот ва муассасаларга алоқа хати билан мурожаат қилиниб, барча маълумотлар олинди. Натижада, фуқаронинг туғилиши ҳолати қайд этилди.

Туғилганлик гувоҳномаси берилгандан сўнг, фуқаролик паспорти олишда ҳам амалий ёрдам кўрсатилди. Унга паспорт тақдим этилгач, 2018, 2020 ва 2022 йилларда таваллуд топган фарзандларига ҳам туғилганлик қайд этилиб, бу ҳақдаги гувоҳномалар берилди. Шу билан, бир оиланинг тўрт нафар аъзосини йиллар давомида қийнаб келаётган муаммосига барҳам берилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оила муаммосига ечим топди