Оила – бола учун энг ишончли қўрғон
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимизда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ўғил-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни оилавий муҳитда тарбиялашда оилавий болалар уйлари тизими муҳим ўрин тутмоқда.
[gallery-23236]
Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги Янги турмуш маҳалласида ташкил этилган 1-сонли оилавий болалар уйи ҳам ана шундай эзгу мақсад йўлида фаолият олиб бормоқда. Бу ерда 10 нафар бола тарбияланаётир. Улар бу ерда ота-она меҳридан баҳраманд бўлиб, барча қулайликларга эга шароитда камолга етмоқда.
Болаларнинг ҳар бири қизиқишига қараб фан ва спорт тўгаракларига жалб этилган.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА