Оҳангарон туманининг Ўрғозсой кенгликларида анъанавий “Илоқ” этнофестивали ўтказилди. Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди, Тошкент вилояти ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда мазкур тадбир бу йил еттинчи бор ташкил этилди.

Унда Тошкент вилояти бадиий жамоалар ва дорбозлар гуруҳлари, Ўзбекистон жанг санъати федерацияси бадиий жамоаси композицияси, вилоят ҳунармандлари кўргазмаси намойиш этилди. Фестивалга келган меҳмонлар қадимги Илоқ давлатининг тарихи, маданияти, урф-одатлари билан яқиндан танишди. 

Фестивалнинг очилиш маросимида Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат Фонди Бошқаруви раиси Амирқул Каримов сўз олиб, сўнгги йилларда юртимизнинг бой тарихий анъана ва урф-одатларини асраш, ёш авлодга етказиш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида гапирди. 

Хусусан, Оҳангарон тумани Тошкент воҳасининг ноёб тарихий-экологик минтақаларидан биридир. Кўплаб конлар, қадимий шаҳарлар, сардобалар, тоғлар бағрига сингиб борувчи, қорлари йил бўйи эримайдиган йўллари турли афсона ва ривоятларга манба бўлиб келган. Афсона ва ривоятлар ўша замоннинг энг ёрқин саҳифаларини ҳаётимизга олиб киради ва табиат билан уйғунликда умргузаронлик қилишга илҳом беради. 

Оҳангарон водийси қишлоқларининг номлари Сусам, Санам, Унгут, Қорахитой, Шовғоз, Эртош деб номланиши ҳам узоқ тарихга бориб тақалади. Кўпгина қишлоқлар бир замонлар шу ерда яшаган қадимий қабилалар номи билан аталади. Туманда ноёб қадим замон ёдгорликлари, қадимий тош ва кўҳна дарахтлар кўп. 

Тарихий манбаларга кўра, Шош-Илоқ вилояти сайёҳларни қизиқтириб келган. Шош ёки Чоч ўрта асрлар даврида йирик металлургия маркази сифатида машҳур бўлган. Ғарбий Тянь-Шаннинг Чотқол ва Қурама тизмаси билан уч томонлама ўралган мазкур минтақа ўз бағрида битмас-туганмас ер ости бойликларини сақлаган. 

Бронза даврига келиб, мис қазиб олиш бошланган. Эрамиздан аввалги биринчи мингйиллик ўрталарида эса, Ангрен дарёсининг юқори қисмида Қўшбулоқ ҳудудида олтин қазиб олиш юзасидан илк тажрибалар ўтказилган. Антик даврда, Чоч Қанғ давлати таркибига қўшилган пайтда олтин, кумуш, мис, феруза каби бойликлар қазиб олиш фаоллашган. Энг ноёб ва энг қимматбаҳо бўлган зангори ранг феруза тоши қўшни ҳамда олис давлатларга шу ердан юборилган. 

Қўшбулоқдаги олтин, Лашкаракдаги кумуш, Шоввозсойдаги темир, Кўкралдаги мис конлари минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий мақомини янада оширган. Чочда зарбхона очилиб, чақа-танга пуллар чиқарилган. Шарқ географи ал-Истаҳрий Х асрда Илоқни тавсифлаб: “Шош ва Илоқ ўртасида бўлиниш бўлмаган”, деб ёзган эди. Ибн Хавкал эса бу ўлкага янада аниқ-тиниқ тавсиф берган: “Жоме масжидининг кўплиги, қишлоқларнинг ободонлиги, биноларнинг сероблиги ва кенглиги, ҳатто, аҳолисининг ботирлиги ва қудратлилиги жиҳатидан на Хуросонда, ва на Мовароуннаҳрда Шош-Илоққа тенг келадиган вилоят бўлмаган”. 

Айниқса, Кўхисим (кумуш тоғ) кони ва Оҳангарон дарёси этагидаги шу номли шаҳар анча машҳур бўлган. Тадқиқотчилар Илоқнинг пойтахти Тункент шаҳрининг савлатли ва ҳашаматли эканини таъкидлашган. Олмалиқ шаҳридан 12 километр узоқликдаги бу жой ҳозир Имлок деб аталади. Илоқ пойтахтининг ҳудуди анча кенг бўлиб, 150 гектар майдонни эгаллаган. Масалан, қалъа ичидаги ҳарбий истеҳком сатҳининг ўзи 5 гектар. Шарқ географларининг таърифига қараганда, шаҳар деворлари жуда мустаҳкам бўлган. 

“Илоқ” этнографик фестивали биринчи марта 2016 йилда Оҳангарон тумани Санам қишлоғида ўтказилди. Кейинги йилларда эса фестиваль манзили бир нечта бор ўзгарди. Бу йилгиси эса еттинчиси бўлиб, Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг ғояси асосида мазмунан шакллантирилди. Ташкилотчилар томонидан кўрилган саъй-ҳаракатлар ўзини оқлади. Жараёнда фаол қатнашган фольклор жамоалар, ижодкорлар тақдирланди.

– Фестивалда биз Оҳангарон туманининг урф-одатлари акс этган қўшиқлар ва ўланларни ижро қилдик, – дейди “Чашма” фольклор жамоаси раҳбари Мавлуда Кўчимова. – Меҳмонлар ҳам бизга жўр бўлди. Жамоамизда етмиш ёшдан, етти ёшгача ўндан ҳам зиёд аъзолар бор. Ёшлар орасида қизиқувчилар кўп. Унутилаётган куй-қўшиқларни келажак авлодга етказиш лозим. 

[gallery-23046]

Кун давомида иштирокчилар барча кўнгилочар концерт дастурлари, майдон томошалари, қолаверса, гастро, этно, спорт туризмлари имкониятларидан баҳра олди. 

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оҳангароннинг ўтмишидан сўзлаган “Илоқ”