Тошкент вилоятида “Гиёҳвандлик ва психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ойлиги” доирасида назорат тадбирлари давом этмоқда. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси, Бекобод тумани Ички ишлар бўлими ва ДХХ туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 1995 йили туғилган Х.И. ва 1999 йили туғилган О.А. харидорга ўзида бўлган гиёҳвандлик воситасини 70 миллион сўмга сотаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.

Аниқланишича, ушбу шахслар гиёҳвандлик воситасини келгусида Тошкент шаҳрига олиб ўтиб, сотиш мақсадида сақлаб келаётган бўлган. Бироқ, кузатишлар давомида уларнинг қилмиши фош бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. 

Ҳозирда, тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оғуфурушлар қўлга олинди