Оғуфурушлар фаолиятига чек қўйилди
Давлат хавфсизлик хизмати Данғара туман бўлими ва департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда икки “тадбиркор” нинг фаолияти тўхтатилди.
“Дамас” русумли автомашинада йўловчи сифатида кетаётган З.Т. ҳамкори А.Э. га 719 дона флакон идишлардаги “Тропикамид” номли дори воситаларини олиб келиб бераётган вақтида ушланди. Олиб борилган терговга қадар текширувларда уларнинг бундай дори воситаларини мунтазам сотиб келганлиги аниқланди.
Эксперт текширувларида эса флакон идишлардаги дори воситалари таркибида кўп миқдорда кучли таъсир қилувчи тропикамид моддаси мавжудлиги аниқланди ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилди.
М.Сулаймонов, ЎзА