Огоҳ бўлинг – сифатсиз маҳсулотлар...
«ПРОЖEКТОР»
Сифати кафолатланмаган жиддий таҳдидли прожектордан эҳтиёт бўлинг!
Маҳсулот номи: LED reflektor
Ишлаб чиқарувчи давлат: номаълум
Хавф тури: Электр ток уриши эҳтимоли мавжуд
Тавсифи: Кулранг прожектор
Маҳсулотда керакли белгилар ва хавфсизлик талаблари бўйича йўриқномаси мавжуд эмас. Бу эса истеъмолчининг маҳсулотдан нотўғри фойдаланишига сабаб бўлади.
Маҳсулотнинг ҳимоя қопқоғи мустаҳкам эмаслиги оқибатида, ундан сув ўтиши мумкин. Бундан ташқари, маҳсулот симлари нотўғри уланган, бу эса симларнинг заифлашувига олиб келади. Маҳсулотнинг юза қисми эса кабель изоляцияларининг заифлиги сабабли, ҳар-хил об-ҳаво шароитларига чидамсиз. Натижада маҳсулот изоляцияси ўзидан очиқ жой ҳосил қилиши ва фойдаланувчи уларга тегиб, электр ток уришидан зарар кўриши мумкин.
Маҳсулот паст кучланишли электр ускуналари тўғрисидаги кўрсатма ва Европа стандарти EN 60598 талабларига мувофиқ эмас.
БОЛАЛАР АВТО ЎРИНДИҒИ

Маҳсулот номи: "Tian Core“, ”Tian Elite"
Русуми: "Recaro"
Ишлаб чиқарувчи давлат: Италия
Хавф тури: жароҳатланиш
Жиддий таҳдидга эга болалар ўриндиғининг камари автомобиль ҳимоя камари тизимига мос келмаслиги ёки мустаҳкам жойланмаслиги мумкин. Натижада ўриндиқ ҳимоя функциясини бажармаслиги ва болаларнинг жароҳат олишига олиб келиши мумкин. Маҳсулот UN/ECE No 44-04 регламенти талабларига мувофиқ эмас.
Ахборот тизимига киритилган сифатсиз маҳсулотлар билан сontrol.standart.uz электрон манзилида батафсил танишишингиз мумкин.
«Ўзстандарт» агентлиги
матбуот хизмати