Огоҳлик қўнғироғи
Бу икки сана замирида Ватанимизнинг долғали ва мураккаб ўтмиши ҳамда ёруғ келажакка элтувчи мунаввар йўллари ётибди.
Тасаввур қиляпсизми, улуғ адиб Тоғай Мурод таъбири билан айтганда, “Ўзбекистон юртимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзоси бўлди. Юртимиз Амир Темур давридан кейин илк бор мустақил давлат бўлди”, дея
Бу икки сана замирида Ватанимизнинг долғали ва мураккаб ўтмиши ҳамда ёруғ келажакка элтувчи мунаввар йўллари ётибди.
2019 йил 7 декабрь!.. “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройи.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги ўзига хос таҳлилий ва танқидий руҳдаги маърузасини шахсан мен оддий бир журналист сифатида аввал телевидение орқали кечқурун кўрдим, кейин газета саҳифаларида обдон ўқиб
Шу ўринда, минг бора узр, кўпдан бери бир мени эмас, бошқа дилдош
Давлатимиз раҳбари маърузасидаги алоҳида жиҳатлар хусусида тўхталмоқ жоиз. Дастлаб “Конституция ва қонун устуворлиги – фаровон ҳаёт гарови” деган тушунча фуқароларимизнинг онги ва қалбида чуқур ўрин эгаллаши ҳамда ижтимоий эҳтиёжга айланиши” борасида муҳим ва долзарб беш вазифа белгилаб берилганига эътибор қаратайлик. Энг аввало, қонунлар ижросини таъминлаш, тизимли муаммоларни олдиндан кўра билиш ҳамда қонун бузилишининг салбий оқибатларига қарши курашиш ва бундай ҳолатларни ўз вақтида бартараф этиш билан боғлиқ механизмни шакллантириш мураккаблигича қолаётгани ошкора айтилди. Бошқа йилларни қўяверайлик, лекин биргина жорий йилда 70
Бош қомусимиз қабул қилинганига сал кам ўттиз йил тўлаётган бир пайтда мамлакат етакчиси шу вақтгача парламент томонидан қабул қилинган қонунлар ижросидан кўнгли тўлмаётгани нимани кўрсатади? Ҳали кўплаб тизимларда изчил ислоҳотлар моҳиятини тўлалигича англаб етмаётган раҳбарлар сафи зичлигини, аксарият соҳаларда ҳамон ўзибўларчилик, боқибеғамлик, энг даҳшатлиси, бюрократик тўсиқлар ҳукмронлигини ҳаётнинг ўзи исботлаб турибди. Шунинг учун ҳам Шавкат Мирзиёев “халқимиз қонун бузилишига қарши қаттиқ турмас экан, давлат идоралари, мансабдор шахслар қанчалик уринмасин, қонун устуворлигини таъминлаш қийин бўлади” дея бизни жиддий огоҳлантирди.
Табиийки, бу каби огоҳликка даъватлар ҳар бир фуқарони ўйлантириши, қийнаши лозим. Негаки,
Дарвоқе, жамоатчилик назоратига таъриф бериладиган бўлса, маърузада айтилганидек, бу бевосита ва билвосита “жамиятнинг ўзини ўзи бошқариш усули” эканини таъкидлаган ҳолда, бугунги кунда биз учун сув ва ҳаводек бебаҳо эҳтиёжга айланганини, усиз фуқаролик жамияти деган тушунчанинг қад
Яқинда Жиззах вилоятида ижодий сафарда бўлганимда ҳамкасбларим қизиқ воқеани айтиб беришди. Туманлардан бирида бўлғуси депутат билан учрашув уюштирилибди. Дастлаб номзодлар ўз сайловолди дастурларини қоғозга қараб ўқиб беришибди. Кейин савол-жавоблар бошланибди. “Шунда ғалати ҳолат рўй берди, – дейди журналист, – амалдаги депутатга маҳалла фаолларидан бири шундай мазмунда савол берди: “Ҳурматли
“Хўп, нега шуларни ёзмадингиз, ўша номзодни депутатликка тавсия қилган партияни боплаб танқид қилсангиз бўларди-ку”, десам, ҳамкасбим истиҳола билан: “Қандоқ бўларкан, ўзбекчилик ахир, умид билан яна номзодини қўйибди, омадини берсин”, дейди бамайлихотир. “Йўқ, дўстим, андишанинг отини қўрқоқ қўйиш замони ўтди. Кеча кўрмадингизми, юрт раҳбари Конституция байрамида ОАВ энди чинакамига “жамият кўзгуси” бўлмоғи кераклигини алоҳида таъкидлар экан, бу каби оғриқли муаммоларга ечим топишда шоир ва адиблар, журналистлар зиммасига ҳам катта масъулият юкланишини айтди”, дея эслатдим.
Бугун кўпчиликнинг кўнгил эрмаги интернет, ижтимоий тармоқлар бўлиб қолди. Албатта, бу табиий жараён. Тезкор ахборот манбалари мансабдор шахсларни ҳушёрликка чорлаб, одамлар билан ҳисоблашишга мажбур қилмоқда. Асосийси, улар амалдаги қонунларга қатъий риоя этиш кўникмасини шакллантиришда муҳим роль ўйнамоқда. Кўп бора кузатяпмиз, ҳозир бир қатор давлат ташкилотларида матбуот хизматлари фаол ишлаётир, ҳатто шу вақтгача ахборот олишда турли сунъий тўсиқлар қўйиб олган баъзи вазирлик ва вилоят ҳокимликларида ижобий томонга силжиш сезиляпти (Фарғона, Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари ахборот хизматлари бунга яққол мисол бўла олади). Бироқ айрим вазирлик ва идоралар, вилоят ва туман ҳокимликларида номигагина “ишлаётган” ахборот хизматлари ва веб-сайтлардан жамоатчиликнинг ҳафсаласи пир бўлаётгани ҳам бор ҳақиқат. Сабаби битта – малакали журналист кадрлар анқонинг уруғига айланган. Шу боис аҳоли ўртасида маҳаллий ОАВдан кўра хориждаги айрим ахборот воситаларига (тан олиш керакки, улар орасида тезкорлик ва холисликни фаолиятининг асосий мезонига айлантирганлари ҳам бор) қизиқиш даражаси катта.
Президент маърузасидаги қуйидаги сўзларга эътибор берайлик: “Яна бир марта такрорлайман, Ўзбекистонда жамоатчилик назорати ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг қонуний ҳақ-ҳуқуқларига ҳеч қандай шаклда тазйиқ ўтказишга йўл қўйилмайди”. Бу, гарчи норасмий бўлса-да, “тўртинчи ҳокимият”
Халқимиз биздан рози бўлиши керак!
Президент яқин уч йилдан бери ҳар гал қайта-қайта такрорлайдиган ушбу