Ўғирлик жинояти фош этилди
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 2 май куни соат 11:30 дан 12:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Ғиждувон тумани Ф.Юнусов маҳалласида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро М.М. га тегишли бўлган Бухоро шаҳар Афросиёб кўчаси 2-муюлиш 3-уйнинг орқа томонида қаровсиз қолдириб кетилган “Спарк” русумли автомашинадан 13 миллион 540 минг сўм пулларни ўғирлаб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Олиб борилган тергов ҳамда суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро тумани Хонобод қишлоғида яшовчи, 2004 йилда туғилган вояга етмаган фуқаро Ҳ.А. содир этганлиги фош этилиб, ундан ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Зариф Комилов, ЎзА