Хива шаҳридаги Огаҳий ижод мактаби она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган.
Ҳозирги кунда мактабда 200 нафарга яқин ўқувчи сабоқ олмоқда. Масканда ўғил-қизларнинг замонавий андоза асосида билим олиши, ижод билан шуғулланиши учун етарли шароит ва имкониятлар яратилган.
[gallery-13585]
Ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини янада ривожлантириш, билим борасида соғлом рақобатни шакллантириш мақсадида мактабда “Заковат” брейн ринг баҳслари мунтазам ўтказиб турилади. Шунингдек, китобхонликни кенг тарғиб қилиш, ўқувчиларда бадиий, илмий асарларга қизиқиш уйғотишга хизмат қилувчи “Бир ҳафтада бир китоб” лойиҳаси йўлга қўйилган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Урганч давлат университети билан ҳамкорликда ташкил этилаётган “Маҳорат дарслари”да ўқувчилар халқимиз севган шоир ва ёзувчилар ҳаёти, уларнинг кўнгил қўридан яралган ижод маҳсуллари билан янада яқин танишиш имконига эга бўлмоқда.
Қувонарлиси, ижод мактабининг бу йилги битирувчиларининг 100 фоизи, яъни барчаси олий таълим муассасалари талабаси бўлди.
ЎзА фотомухбири Беҳзодбек САИДОВ олган суратлар