Осиё футбол конфедерацияси томонидан янги 2024/2025 йилги мавсум олдидан клублар миқёсида 3 та янги мусобақа ташкил этилиши ҳақида хабар берган эдик.
Жумладан, қитъамиз футбол мухлислари ОФК томонидан Олий чемпионлар лигаси, Иккинчи чемпионлар лигаси ва Челленж лигаси каби турнирларни кузатадилар. Шунингдек, аёллар ўртасида ҳам Чемпионлар лигаси янги услубда ўтади. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Олий чемпионлар лигасида 24 та, Иккинчи чемпионлар лигасида 32 та ҳамда Челленж лигасида 20 та, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигасида 12 жамоа иштирок этади.
Куни кеча Осиё футбол конфедерацияси вакиллари юқоридаги янги мусобақаларнинг логотипларини эълон қилди.
Маълумот ўрнида, бугунга қадар ОФК клублар ўртасида Осиё чемпионлар лигаси ва ОФК кубоги каби мусобақаларни ташкил этиб келаётган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА