ФОТОРЕПОРТАЖ

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги “Термиз” умумқўшин дала полигонида “Энг илғор тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи офицери” кўрик-танловининг қўмондонлик босқичи ўтказилди.          

Офицерларнинг касбий салоҳияти, жанговар тайёргарлиги, нутқ маданияти, психологик ёндашуви, ҳарбий хизматчилар билан ишлашда инновацион методлардан фойдаланиш даражасини баҳолаш орқали энг илғорларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган танловда округ қўшинлари тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи офицерлари ўзаро беллашди.        

[gallery-24921]

Кўрик-танлов “Энг илғор взвод командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари”, “Энг илғор баталён командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари”, “Энг илғор бригада командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари” йўналишлари бўйича ташкил этилди. 

Офицерлар дастлаб маънавий-маърифий, тарбиявий-мафкуравий ҳамда ахлоқий-руҳий тайёргарлик ишларини ташкил этиш ҳамда умумҳарбий низомларига доир тест саволларига жавоб берди. Тактика ва отиш тайёргарлиги фанлари бўйича ўтказилган синовлар Ватан посбонларининг соҳага доир билим ва маҳоратини баҳолаган бўлса, жисмоний тайёргарлик шартида ҳарбий хизматчилар 100 ҳамда 3 минг метр масофага югуриш, турникда тортилиш орқали эпчиллик ва чидамлилик каби жисмоний сифатларини намоён этди.

Юқори натижага эришган офицерлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Бу каби танловлар келгусида ҳарбий тарбия тизимининг ривожланишида, офицерларнинг юксак масъулият ва фидойилик билан хизмат ўташида муҳим аҳамият касб этади. 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Офицерларнинг касбий салоҳияти синовдан ўтди