Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Наргиза Маҳкамова томонидан Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри ва Учқудуқ туманида яшовчи 9 нафар фуқаронинг муаммолари ечими юзасидан қабул ўтказди.

Ушбу қабулда суд қарорлари ва уларнинг ижроси, шунингдек турли ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан келиб тушган мурожаатлар тингланиб, атрофлича ўрганиб чиқилди, уларнинг ечими бўйича ҳуқуқий тушунча ва кўрсатмалар берилди.

Даъвогар Мавлуда Фазлиддинова жавобгар Цитора Хидировага нисбатан «Турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ва уйдан чиқариш ҳақида»ги даъво ариза билан фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судига мурожаат қилган. Суднинг 2020 йил 16 декабрь кунидаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантиришдан рад қилинган.

Мазкур даъво аризаси бўйича апелляция шикояти Навоий вилоят суди апелляция судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилиб, 2021 йил 28 январдаги ажримига асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича кассация судлов ҳайъатининг 2021 йил 14 июнь кунидаги ажримига асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ҳамда апелляция судлов ҳайъатининг ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.

Даъвогар Ўктам Мавлонов жавобгар Александра Белобородовага нисбатан «Турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ва уйдан чиқариш ҳақида»ги даъво ариза билан фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судига мурожаат қилган. Суднинг 2021 йил 21 апрель кунидаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантиришдан рад қилинган.

Мазкур даъво аризаси бўйича апелляция шикояти Навоий вилоят суди апелляция судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилиб, 2021 йил 9 июнь кунидаги ажримига асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Ҳар иккала ҳолатда ҳам жавобгарларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари суд томонидан тикланган.

Шунингдек, қабулда уй-жой низоси, никоҳдан ажратиш, мерос, меҳнат низоси ва алимент ундиришга оид ишлар юзасидан қилинган мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, фуқаролар С.Каримов ҳамда С.Сатторов бугунги кунда судлар томонидан амалга оширилаётган ишлар, суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, судларни замонавий бинолар ҳамда технологиялар билан таъминланганлиги тизим ривожининг янги босқичи эканлиги, жамиятда адолатни қарор топишида судларнинг ўрни ва мавқейи йил сайин ошиб бораётганлиги, бугунги кунда судлар томонидан фуқаролар ва юридик шахс вакилларининг мурожаатлари ўз вақтида ва қонуний кўриб ҳал этилаётганлиги боис одамларнинг судларга бўлган ишончи янада ошиб бораётганлиги тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Фуқаро Р.Хайитов 2015 йилдан буён Навоий кон металлургия комбинати Шимолий кон бошқармасида ишлаб келади. Аммо иш берувчининг 2021 йил 19 май кунидаги буйруғи билан у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли оиласи даромад манбаидан узилиб қолганлигини, оилада ёлғиз боқувчи эканлигини инобатга олган ҳолда ишга тиклаш масаласида фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман судига даъво ариза билан мурожаат қилган эди.

Суднинг 2021 йил 16 июнь кунидаги ҳал қилувчи қарори билан унинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, у аввалги ўз ишига тикланди. Бу ҳам мамлакатимизда одил судловни амалга ошириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг натижаларидан биридир.

Давлатимиз раҳбарининг таъбири билан айтганда «Судлар чинакам адолат қўрғони» бўлмоғи зарур, шундагина жамиятда ҳақиқат, адолат ҳамда қонун устуворлигига эришилади.

Азиза Рўзиева,

Навоий вилоят суди Жамоатчилик ва ОАВлар билан алоқалар бўйича бош консультанти.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Одил судлов тараққиётга хизмат қилади