Сирдарё вилоят суди, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими, вилоят Адлия бошқармаси ҳамкорлигида матбуот анжумани ўтказилди.

Суд органларининг очиқлиги, шаффофлиги масалалари, судлар томонидан жорий йилнинг ярим йиллиги давомида бажарилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Матбуот анжуманидан кўзланган мақсад, ОАВ вакиллари, журналист ва блогерларга Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқларини таъминлаш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти бўйича ва судлар томонидан жорий йилнинг ярим йиллиги давомида бажарилган ишлари юзасидан батафсил тушунтиришлар беришдан иборат эди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалар, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар ва суд-ҳуқуқ соҳасидаги фармон ва қарорлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг аҳамияти, одил судловни амалга ошириш борасида сўз борди.

Матбуот анжуманида вилоятда 2021 йил биринчи ярим йиллиги давомида ўтган йилдан қолдиқ бўлиб ўтган ишлар билан биргаликда фуқаролик ишлари бўйича жами 6845 та фуқаролик иши, жиноят ишлари бўйича 779 нафар шахсга нисбатан 550 та жиноят иши, иқтисодий ишлари бўйича 3302 та ишлар келиб тушган, ишлар 2020 йил биринчи ярим йиллиги билан сарҳисоб қилинганда, фуқаролик ишлари 3075 тага ёки 81,4 фоизга, жиноят ишлари 213 тага ёки 46,8 фоизга, иқтисодий ишлари 808 тага 27 фоизга кўпайганлиги маълум бўлди.

Матбуот анжумани келгусида журналист ва блогерларнинг судлар фаолиятини ёритишда шаффофолик ва очиқликни таъминланишидаги фаолиятларида самарали хизмат қилади.

Равшанбек Турдиев,

Сирдарё вилоят судининг Жамоатчилик

ва ОАВ билан алоқалар бўйича бош консультанти.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Одил судлов: ишлар сарҳисоб қилинди, келгусидаги режалар белгиланди