Одессада НАТО гуруҳи иш бошлади
Руминиянинг “Nordstarsupport Group” гуруҳи ходимларини ўз ичига олган НАТОнинг махфий мониторинг гуруҳи Одессада иш бошлади, гуруҳнинг вазифаси Қора денгиздаги Россия кемаларини кузатишдан иборат.
Бу ҳақда Россия ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига таяниб, “Арменпресс” хабар берди.
Одессанинг чекка туманларидан бирида Қора денгиздаги 200 км радиусгача бўлган ҳар қандай кеманинг аниқ координаталарини аниқлаш имконини берувчи ускуналарга эга НАТО мониторинг гуруҳининг махфий базаси жойлашган. Гуруҳнинг мақсади Россия қўшинларининг Одесса вилоятига тушишига йўл қўймаслик ва РФ ҳарбий кемаларининг жойлашувини белгилашдан иборат.
Россия мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Одесса вилоятида, Красноселка аҳоли пункти яқинида хорижлик ёлланма аскарларни йиғиш ва тайёрлаш маркази юқори аниқликдаги Бастион ракеталари билан йўқ қилинган.