Оддий қалбларда улкан мақсадлар яшайди (+видео)
Юртимизда яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, иқтидорини фойдали машғулотларга сарфлаётган, илм йўлларидан кетаётган, ҳунар эгаллаётган оиласига, яқинларига, жамиятга хизмат қилаётган йигит-қизларимиз жуда кўп.
Хоразм вилояти Янгибозор тумани Ҳайват маҳалласида истиқомат қилувчи Зуҳра Ибрагимова ҳам ана шундай интилувчан ёшларимиздан бири ҳисобланади. Зуҳра оилали 2 нафар фарзанднинг онаси. У 2 гуруҳ ногирони.
–Ҳар бир қишлоқда яшайдиган аёлнинг доимий юмушлари бўлади, –дейди Зуҳра. – Лекин улар қаторида компьютерда ишлашни ҳам ўрганиб қўйиш зарур. Бу, албатта фарзандларимиз тарбиясида ҳам асқатади.
Қаҳрамонимизнинг бу қизиқишлари асосида ўтган йил маҳалладаги ёшлар етакчиси тавсияси асосида ноутбук ажратилган. Махсус курсларда таҳсил олган Зуҳра Ибрагимова эндиликда истиқомат қилаётган маҳалласи ҳудудида “Компьютер хизматлари” марказини ташкил қилишни мақсад қилган.
Қаҳрамонимиз билан ташкил этилган интервьюнинг тўлиқ шаклини мазкур видеоҳавола орқали кўришингиз мумкин.
<div style="max-width: 56vh;"><div style="left: 0; width: 100%; height: 0; position: relative; padding-bottom: 177.7778%;"><iframe src="https://www.youtube.com/embed/k_XwAHgyzms?rel=0" style="top: 0; left: 0; width: 100%; height: 100%; position: absolute; border: 0;" allowfullscreen scrolling="no" allow="accelerometer; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share;"></iframe></div></div>Гулноза Бобоева, ЎзА