_

Қадри билинади энди менга гоҳ,  

Олис мактабимни, ўша беҳашам.  

Навоийку бизга устоздир, бироқ,  

Кимдир ўқитганку Навоийни ҳам.  

Шундай улуғ зотга ҳарф ўргатган ким?-

Оддий муаллимда, оддий муаллим.  

 

Тупроқдек хокисор, безовта жонлар,

Аммо қаноатда тоғдек улуғвор.

Ҳатто Темурдайин соҳибқиронлар,

Пирим,деб этагин тутган зотлар бор.

Қайсар жаҳонгирга йўл кўрсатган ким?-

Оддий муаллимда,оддий муаллим.

 

Йўқдан Берунийлар бинолар этган,  

Машрабни машҳури дунёлар этган,  

Ҳусайнни ибн Синолар этган,  

Абдуллонинг тилин бурролар этган,  

Илон ўйнатгандек сўз ўйнатган ким?-

Оддий муаллимда, оддий муаллим.  

 

Аммо ҳаётнинг ниш-санчиқларидан

Қоқинса кўтарган қўлтиқларидан.  

Отадек куюнган ғуссага ботса,  

Боладек қувонган ютуқларидан.  

Уйқуда шогирдин ўйлаб ётган ким?-

Оддий муаллимда, оддий муаллим.  

 

Улфат кўпу аммо бир дўсти ҳамроҳ,  

Ҳалим тополмадим ундан ҳалимроқ.  

Қанча устоз кўрдим, қанча олийгоҳ,  

Олим тополмадим, ундан олимроқ.  

Бола юрагимда бебаҳо тилсим,  

Оддий муаллимда, оддий муаллим.  

 

Юзга кираман мен Худо хоҳласа,  

Юз йилдан кейин бир мўмин ўртоғим

Кўзларимни ёпса, жағим боғласа,  

Фақат бир инсондан бўлади қарзим-

Оддий муаллимдан, оддий муаллим!

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/WUDKShxgrmc?si=T3bU-euvZya-cLrX" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммад ЮСУФ

Ўзбекистон халқ шоири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оддий муаллим

_

Қадри билинади энди менга гоҳ,  

Олис мактабимни, ўша беҳашам.  

Навоийку бизга устоздир, бироқ,  

Кимдир ўқитганку Навоийни ҳам.  

Шундай улуғ зотга ҳарф ўргатган ким?-

Оддий муаллимда, оддий муаллим.  

 

Тупроқдек хокисор, безовта жонлар,

Аммо қаноатда тоғдек улуғвор.

Ҳатто Темурдайин соҳибқиронлар,

Пирим,деб этагин тутган зотлар бор.

Қайсар жаҳонгирга йўл кўрсатган ким?-

Оддий муаллимда,оддий муаллим.

 

Йўқдан Берунийлар бинолар этган,  

Машрабни машҳури дунёлар этган,  

Ҳусайнни ибн Синолар этган,  

Абдуллонинг тилин бурролар этган,  

Илон ўйнатгандек сўз ўйнатган ким?-

Оддий муаллимда, оддий муаллим.  

 

Аммо ҳаётнинг ниш-санчиқларидан

Қоқинса кўтарган қўлтиқларидан.  

Отадек куюнган ғуссага ботса,  

Боладек қувонган ютуқларидан.  

Уйқуда шогирдин ўйлаб ётган ким?-

Оддий муаллимда, оддий муаллим.  

 

Улфат кўпу аммо бир дўсти ҳамроҳ,  

Ҳалим тополмадим ундан ҳалимроқ.  

Қанча устоз кўрдим, қанча олийгоҳ,  

Олим тополмадим, ундан олимроқ.  

Бола юрагимда бебаҳо тилсим,  

Оддий муаллимда, оддий муаллим.  

 

Юзга кираман мен Худо хоҳласа,  

Юз йилдан кейин бир мўмин ўртоғим

Кўзларимни ёпса, жағим боғласа,  

Фақат бир инсондан бўлади қарзим-

Оддий муаллимдан, оддий муаллим!

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/WUDKShxgrmc?si=T3bU-euvZya-cLrX" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммад ЮСУФ

Ўзбекистон халқ шоири