Публицистика

Эрта тонг. Бош қомусимиз қабул қилинганининг 31 йиллиги нишонланаётган кун. Президентимизнинг Сурхондарё  вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Абдулҳаким Эшмуратов ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Комил Абдувоҳидов билан Бойсунга йўл олдик. Мафтункор тоғлар қўйнидаги Дуоба маҳалласига бориш  ва “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида тубдан янгиланган ҳудуд аҳолисининг қувончига шерик бўлишга шошаяпмиз.  

Айтганча, ҳар иккала ҳамроҳим ҳам ҳаётнинг пасту баландини кўрган, фикрлари теран, фидойи раҳбарлар. Таниганимдан буён иккови ҳам умрини эл ташвиши билан ўтказаётир. Кўнгилга яқин инсонларга йўлдош бўлишнинг ўз гашти, суҳбатлашишнинг завқу шавқи бўлакча. Айниқса, олис манзилга отлансангиз, йўл азоби билинмайди.  

Баланд чўққиларга туташиб кетган бу қишлоқларда аввал ҳам бўлганман. Сўнгги марта борганимизда “Шкода” енгил машинасида Бойсунгача уч соат, туман марказидан манзилга етиб олиш учун яна тўрт соатдан ортиқ йўл юрганмиз. Чунки, гоҳ тепага ўрлаб, гоҳ нишабга ҳаракатланадиган тоғ йўллари ўйдим-чуқур. Фақат юк автомашиналари ва “УАЗ”, “Нива” сингари йўл танламаслар ҳаракатланадиган қалтис йўл. Дарё ва сойлардаги омонатгина кўприклардан юрак ҳовучлаб ўтганимизни яхши эслайман.  

Йўл-йўлакай Абдулҳаким Эшмуродов ўтаётган йилда “Обод хонадон –обод кўча¬ – обод маҳалла” мезонлари доирасида вилоятда амалга оширилган ишлар ҳақида гурунг беради. Олтинсой туманидаги Обшир, Шўрчидаги Хўшчекка, Узун туманидаги Янги йўл маҳаллаларининг қиёфаси тубдан ўзгариб, одамларнинг муносиб ҳаёт кечириши учун барча шароит яратилгани, Дуобада  бажарилган қурилиш-ободонлаштириш ишлари, Музработ туманидаги Боғи эрам маҳалласида бу ишлар давом этаётганини мароқ билан сўзлайди.  

¬–Бу ҳудудларнинг ҳар бирини янги кўринишга келтириш ўз-ўзидан бўлгани йўқ,¬ – дейди Абдулҳаким Эшмурадов.¬ – Катта маблағ ва ҳашарчиларнинг бетиним меҳнати эвазига шунча иш бўлди. Ҳар бир маҳаллада янги бинолар қуриш, йўлларни кенгайтириб, текислаш ва ободонлаштириш учун икки-уч ой тинимсиз меҳнат қилинди. Буларнинг барчаси оғир ҳудуд сифатида танланган маҳаллалар одамлари учун муносиб турмуш шароити яратиб, уларнинг бугунги ҳаётидан рози бўлиб яшашига қаратилган.

Шу зайлдаги гурунг билан бўлиб, Термиздан Бойсун тарафларга яқинлашганимизни ҳам сезмай қолибман. Машинамиз Сайробдан Бойсун томонга ўрлаганида беихтиёр тизгинсиз ўйга чўмиб қолдим. Ўзимга “бу дунёда инсоннинг кўнглига йўл топишдан, уни рози қилишдан ҳам мушкул иш борми?”, деган саволни бердим. Биламан, орамизда ота ёки онаси дуосини олиш, уларни рози қилиш учун елиб- югуриб юрган замондошларимиз кўп. Жигарларим, устозим ё дўсту қадрдонимга нафим тегдими, улар мендан розими, деган ўй билан яшаётган юртдошларимиз бор. Ўқувсизлиги ёки ногиронлигидан етишмовчиликлар гирдобида қолган оилаларни оёққа турғишга имкон тополмай ҳижолатда юрган қўшнилар йўқ эмас.  

Хаёлимни жамлаб яна ҳамроҳларим суҳбатини тинглар эканман, йўл-йўлакай инсонни рози қилиш оғир ва ўта залворли иш эканини тасаввур қилишга уринаман. Давлатимиз нафақат ана шундай каму кўсти бор инсонларни, балки бутун юртимиз аҳолисини ҳаётидан рози қилишдек улкан ишни бошлаганидан ҳайратланаман. Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда жорий этилган “Обод хонадон¬–обод кўча¬–обод маҳалла” мезони ҳам айнан шу мақсадга йўналтирилганини кўз олдимга келтириб, жойларда амалга оширилаётган ишларни ўзимча чамалаб кўрмоқчи бўламан. Лекин қисқа муддатларда бажарилаётган бу ишлар кўлами ақлимни шоширади. Термизу Шерободни ортда қолдириб, тоғ тарафга ўрлар эканмиз, Абдулҳаким Эшмурадовнинг бу маҳаллаларнинг ҳар бирида икки-уч ой умри ўтганини, Комил Абдувоҳидовнинг кун ора шу ҳудудларга қатнаб, янги бунёд этилаётган ё таъмирланаётган тиббиёт муассасаси қурилиши сифатини назорат қилиб турганини тасаввур қилишга уринаман.

Дуоба тарафга тобора яқинлашар эканмиз, фикримни бехосдан хаёлимга келган яна бир масала чалғитиб қўяди. Президентимиз топшириқларидан сўнг оғир ҳудуд сифатида танланган тоғли бу маҳаллада қисқа вақтда шунча кўп янгиланиш юз берган бўлса, уни қисқагина хабар билан халққа қандай етказиш мумкин? Ахир, жамиятимиз тубдан ўзгараётган ҳозирги пайтда ахборотга эҳтиёж ҳам ўзгариб бормоқда. Янгиликни ўқувчиларга фақат холис эмас, балки тезкор, қисқа етказиш анъанага айланмоқда. Кўпинча катта-кичик раҳбарлар ёки бошқа суҳбатдошларим менга одамлар катта мақолаларни ўқимай қўйди, шов-шувли қисқа хабарларга қизиқиб қолди, деган фикрларни айтади. Жамиятимизда бу ҳолни шов-шув кўтаришга иштиёқи баланд ижтимоий тармоқ фаолларининг ўқувчиларни ўзига оғдиришга бўлган ҳаракати ва журналистиканинг ҳам беихтиёр шу тарафга оғаётганидан бўлса керак, деб биламан. Ватанда юз бераётган бу каби катта ўзгариш ва янгиланишлару, уларнинг мазмун-моҳиятини одамларга холис, тўғри етказишда блогерларнинг қисқа, шов-шувли хабар жанридаги услубидан эмас, журналистиканинг публицистик жанрларидан фойдаланиш керак, деган тўхтамга келаман.  

Енгил машинамиз Паданг кенгликларидан ўтиб, баланд Бойсун тоғидаги икки тарафи қуюқ арчазор йўлда пастга ҳаракатлана бошлайди. Вилоят Халқ қабулхонаси мудирининг чеҳраси янада ёришади. Аввалига бу ҳолатни табиатнинг гўзаллиги ё тоғ ҳавоси мусаффолигиданми ёки кенг, равон йўлда машинамизнинг енгил ҳаракатланаётганиданми, билмайман.  

¬Йўл қандай бўлибди,¬ дея кутилмаганда савол беради А.Эшмурадов майин жилмайиб.¬ Бу йўлларда аввал ҳам юргандим, дегандингиз. Ўшанда ҳам шунақа кенг, текисмиди? Ҳов, кўраяпсизми, илгари йўлтанламас енгил машиналар қийналиб ҳаракатланган йўлда “Дамас” бемалол ўрлаб келмоқда.

Янгиланган текис йўл, йўл бўйларида амалга оширилган ободонлаштириш ишлари, дарё, сой ва жилғаларда бажарилган йирик ҳажмдаги ишлар тўғрисида суҳбатлашиб, чамаси икки соатда Дуоба маҳалласи марказига  етиб келдик.  

Маҳалла Дуоба, Қайроқ, Пастки Дуоба ва Гуматак қишлоқларидан иборат мафтункор гўша. 502 хонадонда 2 минг 500 дан зиёд аҳоли яшайди. 17 фермер хўжалиги мавжуд. Еттита кўчаси бор. Одамлар асосан чорвачилик ва олма етиштириш билан шуғулланади.  Бу маҳалладан тепада Назари, Деҳболо, Ўрмончи каби қишлоқлар мавжуд. Икки тоғ орасидаги дарё бўйлаб, кетаверсангиз, Қашқадарё тарафларга бориб қоласиз.  

Ҳайдовчимиз машинани янги қурилган қишлоқ-шифокорлик пункти олдида тўхтатди. Шаҳарникидан қолишмайдиган, 50 қатновга мўлжалланган тиббиёт муассасаси замонавий усулда жиҳозланган. Иситиш тармоғи барпо этилган. Кундузги даволаниш хоналари бор. Бундай шароитдан тиббиёт ходимларининг ҳам, аҳолининг ҳам қувончи чексиз. Бу уларнинг шодан чеҳрасида шундоқ кўриниб турибди. Ахир, қувонмай бўладими? Қарийб 2 миллиард сўм эвазига барпо этилган тиббиёт маскани бу ерлик ёшу кексанинг бир умрлик орзуси бўлган-ку!  

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Қишлоққа узукнинг кўзидек ярашган кўркам бинонинг ёнида иккита “Тез ёрдам” машинаси турибди. Улар ҳам аҳолига хизмат кўрсатиш учун туҳфа қилинган.

¬–Эски бинони кўрганмисиз? –Савол беради майингина жилмайиб Комил Абдувоҳидов.

–Йўқ, ҳали бузилмаганми? – ¬сўрайман секингина.  

¬–Юринг кўрсатаман,¬ –дейди А.Эшмурадов.

Биргаликда пастга юрамиз. Гувала лойдан қурилган, мослаштирилган эски бинога келамиз. Қулаб тушай, деб турган бинонинг ичкари деворлари ёрилиб қолган. Қўлбола печ ўрнатилган хоналар тор. Ёғоч эшиклари бир аҳволда турибди. Шу тобда бинони суратга ҳам олиб қўйдим.

Бинони кўздан кечирар эканман, бу ерда аҳолига тиббий хизмат кўрсатаётган шифокору, ҳамширалар меҳнатини таърифлашга гапнинг рости тилим ожизлик қилди.  

Янги тиббиёт муассасасидан унча узоқ бўлмаган масофада 17- мактаб учун 2 миллиард 100 миллион сўм маблағ сарфланиб, 180 ўринли ўқув биноси, йўл бўйида турли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларидан иборат микромарказ қурилган. Маҳалланинг эски биноси 500 миллион сўмга тубдан қайта таъмирланиб, бир йўла мўъжазгина кутубхона ва хотин-қизлар учун тикувчилик ўқув маркази ҳам ташкил этилган. Спорт майдончаси, Пастки Дуоба қишлоғида 1 миллиард  сўмга 80 ўринли мактаб филиали барпо этилган.

Шу кунгача фақатгина юк машиналари ёки йўл танламас автоуловлар ҳаракатланиши мумкин бўлган 36 километр ўнқир-чўнқир тоғ йўли текисланиб, шағал ётқизилган. 7 та сел-сув тошқинлари зарар етказган йўлларга бетон ётқизилган. Иккита трансформатор пункти қурилиб, 1,6 километр ҳаво электр узатиш тармоғи тортилган. Қайроқ ва Гуматак қишлоқлари аҳолиси ичимлик суви билан таъминланган.  Суюлтирилган газ баллонларини сақлаш ва аҳолига етказиб бериш учун сервис маркази бунёд этилган.  

Ҳудудларни бир-бири билан боғлашда кўприкларнинг алоҳида ўрни бор. Эндиликда Дуоба ва ундан кейинги маҳаллалар аҳолиси баҳорнинг серёғин, қишнинг изғиринли кунларида ҳам ҳеч иккиланмай туман марказига қатнай олади. Дуоба дарёси устидаги омонатгина кўприк ўрнида олти миллиард сўм маблағ эвазига қад ростлаган кенг, мустаҳкам кўприк тоғ қишлоқларини қишин-ёзин  мамлакатимизнинг  исталган  нуқтаси  билан  боғлаб  туради.  

Маҳаллада бажарилган ободонлаштириш юмушлари, қайта таъмирланган уй-жойлар, кам таъминланган оилаларга кўрсатилган моддий ёрдам, қиш учун етказиб берилган кўмир ёқилғиси, чуқурлаштирилган тиббий кўрик, касаллик аниқланганларни бепул соғломлаштириш ва бошқа хайрли мақсадлар учун сарфланган маблағни ҳам қўшсангиз, инсон қадрини улуғлаш учун “Обод хонадон –обод кўча–-обод маҳалла” мезонлари ўз-ўзидан амалга ошмаётганига  сиз ҳам  қатьий  ишонч  ҳосил қиласиз.  

¬–Бундай шароитда яшаш бизнинг болаликдан орзумиз эди,¬ –дейди фахрий педагог Рамазон Абдуллаев.¬ –Болаликдан ёзда чанг, қишда лой кўчаларда юриб улғайдик. Олтмиш-етмиш йилдан буён амалга ошмаган ишлар икки ойдан саҳал кўпроқ вақтда бажарилди. Маҳалламиз кўркам шаҳарча тусини олди. Шундай обод ва тўкин замонни кўрганимиз, оддий халқ дарду ташвишини ўйлайдиган давлат раҳбаримиз борлиги ёшимизга ёш қўшиб, белимизга қувват бўлмоқда. Шундай шароитларни яратиб берган давлатимиздан мингдан-минг розимиз.

Дуобаликларнинг қўшалоқ тўйида бундай илиқ сўзларни жуда кўп эшитдик. Кимдир Президентимиз Халқ қабулхонасининг масъул ходими Умид Ёқубовга, бошқа бирови давлатимиз раҳбарининг вилоятдаги Халқ қабулхонаси мудири Абдуҳаким Эшмурадовга, яна бошқалари вилоят, туман ҳокимлиги мутасаддиларига дуч келиб қолса, қуюқ салом-аликдан сўнг чуқур  миннатдорлик  билдирди.  

Осмонўпар Бойсунтоғ чўққиларини аллақачон оппоқ қор қоплаган. Майин эсаётган шамол қорнинг совуқ тафтини Дуобагача олиб келмоқда. Енгилроқ кийинган одам танасига қорнинг совуқ шамоли игнадек санчилади. Маҳалла аҳли хурсандчилигидан дошқозонларда ош дамлаб, Конституциямиз қабул қилинган кунни қўшалоқ байрам сифатида нишонламоқда. Бир тарафда бойсунлик санъаткорларнинг қизиқарли концерт дастури намойиш этилаётир. Яна бир тарафда спорт мусобақалари ўтказилмоқда. Буларнинг барчаси мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаб, уларнинг бугунги ҳаётидан рози бўлиб яшаши йўлида олиб борилаётган сиёсатнинг амалдаги самараси, халқимиз бирлигининг ҳаётдаги яққол ифодасидир.

Яқинда Дуобага ҳам қалин қор тушди. Лекин тоғ йўлида транспорт қатнови тўхтагани йўқ. Кексалар шундай қулайликлар яратиб берилгани учун субҳидамдан дуога қўл очиб, Президентимизга узоқ умр, Ватанимизга тинчлик, амалга оширилаётган эзгу ишларга бардавомлик тиламоқда. Демак, дуобаликлар  бугун  ҳаётидан,  том маънода,  рози бўлиб яшамоқда.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Одамлари ҳаётдан рози Ватан осуда, обод ва файзли бўлади