Янги Ўзбекистонда сўз, фикр ва ахборот эркинлигини таъминлашга давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида катта эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, “Куюнчак ва олижаноб журналистларимиз, фаол блогерларимиз ўзларининг қатъий позицияси, ҳаққоний сўзи билан ҳаётимиздаги ўткир муаммоларни ҳал этиш, ислоҳотларимизнинг самарасини ошириш, юртдошларимизнинг фикрини, дунёқарашини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшмоқдалар”.

Инсонларга тўғри, холис ва ишончли ахборот етказиш, ижтимоий фикрни шакллантириш ва жамоатчилик назоратини амалга оширишда оммавий ахборот воситалари орасида телевидение алоҳида ўринни эгаллайди.

Буни нуфузли халқаро ташкилот – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳам эътироф этган. БМТда 1996 йилдан бошлаб мунтазам равишда жаҳон телевизион форумлари ташкил этилади. Биринчи жаҳон телевизион форуми ўтказилган сана 21 ноябрь эса БМТ Бош Ассамблеясининг қарори билан Бутунжаҳон телевидение куни деб эълон қилинган. Ушбу халқаро сана БМТга аъзо барча давлатларда, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам ҳар йили нишонланади.

Тошкент – телевидение ватани!

Телевидениени ихтиро қилишга қаратилган илк илмий тадқиқотлар XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошланган. 1858 йилда италян олими Ж. Козелли, 1878 йилда португалиялик тадқиқотчи А. Пайва, 1880 йилда рус ихтирочиси П. Бахметев, 1884 йилда немис муҳандиси П. Нипков тасвирни масофага узатиш бўйича тадқиқотлар олиб боришган ва муайян муваффақиятларга эришишган. Шунингдек, 1887-1888 йилларда немис олими Г. Герц нурнинг электрга тўғридан-тўғри таъсири натижасида зарраларнинг тебранишини тажрибадан ўтказган. Аммо бу олимларнинг ҳеч бири ўз тажрибаларини илмий асослаб бера олишмаган.

1897 йилда немис физиги К. Браун нур тарқатувчи электрон трубка – осцелографни кашф этган. Айнан ушбу кашфиёт рус олими Б.Розинг томонидан 1911 йилда тасвирни узатувчи ва қабул қилувчи дастлабки телеқурилма яратилишига асос бўлган. 

Аммо мазкур ихтирони такомиллаштириш талаб этилар эди. Сабаби, ускунанинг тасвир қабул қилиш томони электрон усулга асосланган бўлса ҳам, тасвир тарқатувчи томони ҳамон механик усулда ишлар эди. Бу эса қурилмадан оммавий миқёсда фойдаланиш имконини бермас эди.

Б. Розинг олиб борган тадқиқотларни унинг шогирдлари  Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) олимлари Борис Павлович Грабовский ва Иван Филлипович Белянский муваффақиятли давом эттириб, 1928 йилда дунёдаги илк электрон тасвир узатиш ускунаси “радиотелефот”ни ихтиро қилишган. Ускунанинг дастлабки синов-тажрибалари Тошкентда ўтказилган. Шунинг учун ҳам пойтахтимиз Тошкент – телевидение ватани сифатида тан олинади.

Б. Грабовский ҳамда И. Белянский томонидан Тошкентда олинган телевизион тасвирлар бугунги кунгача сақланиб қолган. Уларда ихтирочи Белянскийнинг бош кийимини силкитиб тургани, кўчадаги одамлар, юриб кетаётган трамвай ва бошқа транспорт воситалари тасвири акс этган.

Марказий Осиёдаги илк телемарказ ва энг баланд телеминора

1956 йил 5 ноябрда Марказий Осиё давлатлари орасида илк бор Ўзбекистонда телевизион марказ ташкил этилган. 1957 йилдан бошлаб телевизион кўрсатувлар ҳар куни мунтазам эфирга узатилган.

Мамлакатимизнинг бутун ҳудуди бўйлаб сифатли телерадиоэфирларни таъминлаш мақсадида 1978 йилда Тошкент телеминорасини қуришга киришилган. Баландлиги 375 метр бўлган ва бу борада ўша пайтда жаҳонда тўртинчи ўринда турган Тошкент телеминораси 1985 йил 15 январда фойдаланишга топширилган. Пойтахтимиз телеминораси бугунги кунда ҳам Марказий Осиёдаги энг баланд телеминора ҳисобланади.

Телевидение ва интернет

Юртимизда барча соҳалар қатори телевидение ҳам жадал суръатларда ривожлана бошлади.

Айниқса, сўнгги ўн йилликни таҳлил қилсак, телеканаллар сони ва сифати йил сайин ошиб борганига гувоҳ бўламиз. Шу билан бирга, интернет технологияларининг ривожланиши телевидениега ҳам катта таъсир кўрсатгани ойдинлашади. 

Бу таъсир биринчидан, кўрсатувларда интернет имкониятларидан кенг фойдаланилаётганида, иккинчидан, телеканаллар ўз дастурларини интернет орқали эфирга узатаётганида намоён бўлади. 

Миллий телевидениемиз ташкил топганининг 65 йиллиги нишонланган 2021 йилда давлатимиз раҳбари қуйидаги фикрни таъкидлаган эдилар: “Ўз таркибида туну кун фаолият кўрсатадиган 26 та теле ва 16 та радиоканални бирлаштирган Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг янги замонавий платформаси (“Over-the-top”) марказий телеканалларимизда намойиш этилаётган кўрсатувларни бутун мамлакатимиз бўйлаб ҳамда дунёнинг юздан зиёд давлатларига узатиш, ижтимоий тармоқларга фаол жойлаштириш имконини бермоқда”.

Хулоса қилиб айтганда, миллий телевидениемиз ҳар биримиз фахрлансак арзийдиган бой тарихга, шунингдек, бугунги кунда жаҳоннинг етакчи давлатлари билан рақобатлаша оладиган салоҳиятга эга. Телевидение соҳасини ривожлантириш бўйича давлатимиз томонидан яратилган шарт-шароитлар халқимизга ишончли ва ҳаққоний ахборот етказишга, одамларнинг экран қаршисида ўтган вақти мазмунли ва фойдали бўлишига ҳисса қўшмоқда.

Назира ЮНУСОВА,

“Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журнали мутахассиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Одамлар экран қаршисида ишончли ахборот олиши ва ислоҳотлардан эркин хабардор бўлиши муҳим