Маълумки, одам савдоси трансмиллий, яъни ҳудуд ва чегара танламайдиган жиноятлар сирасига киради. Унинг қурбонлар сони ортиб бораётгани ва ушбу хавфдан Ўзбекистон ҳам ҳоли эмаслиги айни ҳақиқат.

Шунинг учун доимий равишда бу иллатга қарши Республика ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қатъий чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат тадбирида 20 ёшли қиз "одам савдоси" қурбони бўлишининг олди олинди.

Ўтказилган тезкор тадбирда Ангрен шаҳрида яшовчи 2004 йилда туғилган (А.Р.) осон пул топиш мақсадида ўзига таниш бўлган 20 ёшли қиз (С.Т.)ни алдаб, уни мўмай даромад топишга ишонтириб Тошкент халқаро аэропорти орқали Дубай шаҳрига жўнатаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.

Маълумотга кўра, йигит ёш қизни жўнатаётгани учун Дубай шаҳрида яшовчи аёл танишидан 2 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни олган.

Ҳозирда қўлга олинган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 135-моддаси (яъни Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Одам савдоси” жинояти фош этилди