Одам савдоси – аср муаммоси
Жиззах вилоятининг Зомин туманида “Одам савдоси устидан жиноий жавобгарликни кучайтиришда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторларининг роли” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Семинар вилоят ички ишлар бошқармаси, “Istiqbolli avlod” Республика ижтимоий ахборот маркази билан ҳамкорликда, АҚШ элчихонаси INL (International Narcotics and Law Enforcement Affairs) бўлимининг “Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, давлат идоралари ва фуқаролик жамияти институтларининг салоҳиятини ошириш орқали одам савдоси бўйича жиноий жавобгарликни кучайтириш” деб номланган ҳамкорлик лойиҳаси доирасида ташкил этилди.
Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 8 февралидаги “Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни миллий даражадаги қайта йўналтириш тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳияти атрофлича тушинтирилди.
[gallery-4784]
Иштирокчилар томонидан семинар давомида ННТга тушган одам савдоси ҳолати бўйича кейслар муҳокамаси ўтказилди, дастлабки идентификация ва қайта йўналтириш борасида тавсиялар берилди.
Семинар-тренинг сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА