Осиё чемпионлар лигасининг “В” гуруҳида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда “Насаф” – “Ал-Садд”, “Шаржа” – “Ал-Файсали” жамоалари ўзаро баҳслашди.

Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда ўтказилган ўйинда “Насаф” 3:1 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг 29-дақиқасида Суҳроб Нуруллоев ҳисобни очган бўлса, Азизбек Амонов 46 ва 57-дақиқаларда гол уриб ўз номини таблога ёздириб қўйди. 81-дақиқада эса “Ал-Садд” жамоаси аъзоси Булайим Ҳухи ҳисобни қисқартирди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида “Шаржа” ўз майдонида Мусса Марега томонидан 20-дақиқада киритилган гол эвазига ғолиб бўлди. Шу тариқа, ушбу турдан сўнг “Насаф” 6 очко билан гуруҳ пешқадамига айланган бўлса, “Шаржа” клуби 4 очко билан 2-ўринга кўтарилиб олди. Шунингдек, “Ал-Садд” 1 очко билан учинчи, “Ал-Файсали” эса кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг тўртинчи ўринга тушиб қолди.

Бугун, 3 октябрь куни Осиё чемпионлар лигаси “А” ва “D” гуруҳларида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтади.

“А” гуруҳида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Саудия Арабистонида “Ал-Фейҳа”га қарши баҳс олиб борса, Наманганда “Навбаҳор” Ҳиндистон клуби “Мумбай Сити”га қарши майдонга тушади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОЧЛ: “Насаф” ўз гуруҳида пешқадам