Аёллар ўртасидаги Осиё чемпионлар лигасининг дастлабки босқичида "Насаф" жамоаси "B" гуруҳида иккинчи учрашувини "Ал Насср" (Саудия Арабистони) клубига қарши ўтказди.

Қаршидаги "Марказий" стадионда ўтган ушбу ўйинда "Насаф" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона гол, ўйиннинг 71-дақиқасида Людмила Карачикнинг бурчакдан тўғридан-тўғри дарвозага йўллаган зарбаси орқали дарвозага кириб кетди. Мазкур ғалабадан сўнг, "Севинч"   очколарини 6 тага етказиб олди.  

Дарвоқе, "Насаф" клуби илк турда АПФ (Непаль) жамоасини 3:0 ҳисобида енгган эди. Энди жамоамиз учинчи турда гуруҳда 6 очко билан пешқадам бўлиб турган Таиланднинг"BG College of Asian Scholars" клубига қарши ўйин ўтказади. 31 август куни бўлиб ўтадиган мазкур ўйин ғолиби ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олади.  

Маълумот ўрнида: Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига қуръа 11 сентябр куни ташланади ва мусобақа 3 октябрдан бошланади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОЧЛ: "Насаф" асосий босқич остонасида