Футбол бўйича Элит Осиё чемпионлар лигасининг ғарбий минтақасида умумий босқичнинг иккинчи тури биринчи кунида 4 та ўйин ўтказилди.
Жумладан, ушбу баҳсларда “Насаф” ўз майдонида “Ал-Ҳилол”га 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган бўлса, “Трактор” – “Ал-Ваҳда” учрашувида ҳисоб очилмади. “Ал-Гарафа” 2:0 ҳисобида “Ал-Шорта” клубини доғда қолдирди, “Ал-Духаил” ва "Ал-Аҳли" жамоалари ўртасидаги ўйин 2:2 ҳисобида якунланди.

Қайд этилган натижалардан сўнг, “Ал-Ҳилол” очколарини 6 тага етказиб олган бўлса, "Ал-Аҳли" ва “Ал-Ваҳда” клублари бир хил - 4 очко тўплади. “Ал-Гарафа” эса 3 очкони қўлга киритди. Шунингдек, “Трактор” 2, “Ал-Духаил” ва “Ал-Шорта” 1 очкога эга бўлди. Афсуски, “Насаф” ҳамон очкосиз қолмоқда.
Бугун, 30 сентябрь куни “Ал-Садд” – “Шаржа” ва “Ал-Иттиҳод” – “Шабаб Ал-Аҳли” баҳсларига гувоҳ бўламиз.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА