Мамлакатимизда сўнгги йилларда ерларни талон-тарож қилиш, ўзбошимчалик билан эгаллаш ва ноқонуний сотиш билан боғлиқ содир этилган коррупция ҳолатлари кўплаб эътироз ва муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлаётган эди.

Президентимизнинг жорий йил 8 июндаги «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан ер энди фақат аукцион орқали берилади. Бу билан таниш-билишчилик ва коррупциянинг олдини олишга, шунингдек, ер билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатларига чек қўйилади.

- Энг муҳими, жорий йилнинг биринчи августидан бошлаб ҳокимларнинг ер бериш ваколати бутунлай бекор бўлади, — дейди Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастр палатаси Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Нодир Сидиқов. 

— Шунингдек, турар жойлари бузилишга тушган, кам таъминланган оилаларга ер тўғридан-тўғри бепул берилмайди, аксинча, аукциондан ер сотиб олиш харажатлари қоплаб берилиш тизими жорий этилади. Қишлоқ хўжалигидаги ерларни ажратишда янги тартиб жорий этилади. Ер барча фуқаро ва ташкилотларга очиқ танлов асосида берилади. Шу пайтга қадар амалдаги қонунчиликка кўра деҳқон хўжаликлар учун ер танловсиз берилар эди.

Ер ажратиш ва ундан фойдаланишда назорат кучайтирилди. Эндиликда қишлоқ хўжалиги ерларининг ижараси бўйича очиқ танлов якуни вилоят ҳокими қарори билан тасдиқланади. Шунингдек, ижара шартномаси электрон шаклда, яъни туман ҳокимлиги ва аукцион орқали ер олган ғолиб ўртасида тузилади. Бир сўз билан айтганда, мазкур фармонининг қабул қилиниши ер билан боғлиқ қонунбузарликларнинг олдини олиш, ер барчага бир хил шаффоф тартибда ажратилишига хизмат қилади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/sx7JXCtm0tc" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Мазкур ҳужжат билан ер соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кескин кучайтирилади. Ноқонуний эгалланган ерлар тўғрисида хабар бермаслик, уларда қурилган иморатларни электр энергияси, газ тармоқларига улаб берганлик учун янги маъмурий жавобгарлик белгиланади. Суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар эса тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка тортилади. Ҳозирда бундай ҳолатлар учун маъмурий жавобгарликдан кейин жиноий жавобгарликка тортиш белгиланган.

Илгариги вақтларда ер билан боғлиқ муносабатларда коррупцион ҳолатларкўп учрар эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сонли фармони билан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ташкил этилган эди. Соҳа тубдан ўзгарди.

Соҳага ёш салоҳиятли ходимлар ишга олинди. Шуни ҳам айтиш жоизки, соҳада ўз мутахассислигини пухта эгаллаган, тажрибали, ер қонунчилигига оид барча ҳужжатларни чуқур ўзлаштириб, халқимиз меҳрини қозонган мутахассислар ҳам кўп. Ана шундай мутахассислардан бири Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Жиззах вилояти бошқармаси Бино-иншоотлар ва давлат кадастри бўлими бош мутахассиси Тўрақул Ҳасанов. 

У 24 йиллик фаолияти давомида фуқароларга ер билан боғлиқ муаммоли вазиятда адолатли ёрдам кўрсатди. Ерга оид ҳуқуқий маданияти ва билими етишмаганларга ҳуқуқий масалада кўп ёрдам берди. Унинг ёрдами билан кўплаб фуқароларимизнинг узоқ йиллардан буён фойдаланиб келаётган уйлари бузилмай қолди. Унинг ҳаётда бир шиори бор. “Қушнинг ҳам уйини бузиб бўлмайди”.

Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу фармон билан кадастр ходимларига ҳам катта ваколатлар берилди. Жумладан, ер соҳасидаги маъмурий жарималарни тайинлаш ваколати берилмоқда. Ерни ноқонуний сотганлик учун янги жиноий жавобгарлик киритилди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Очиқлик, тенглик ва шаффофлик бор жойда коррупция йўқолади (+видео)