Бухорода Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг Бухоро вилояти бўлинмаси томонидан жорий йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда фонд ходимлари, ННТлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар қатнашди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони ҳамда 2024 йил 26 августдаги “Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбир тўғрисида”ги фармонига асосан, Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг Бухоро вилояти бўлинмасига 2025 йилдаги фаолияти учун жами 5 067 967 000 сўм пул маблағлари ажратилди.
Парламент комиссияси томонидан 2025 йил 24 февралдаги қарорига асосан тасдиқланган “Дастур”га мувофиқ, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг вилоятда демократик ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация қилиш ва жамиятни эркинлаштиришдаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш борасида изчил тизимли ишлар амалга оширилиши белгиланди.
[gallery-23047]
Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг Бухоро вилояти бўлинмаси ва Парламент комиссияси фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, ўтган вақт мобайнида ННТ ва Фуқаролик жамияти институтлари томонидан “Йўл харита”да белгиланган ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Давлат субсидияси шаклида Ўзбекистон Ногиронлар ва Кўзи ожизлар жамияти вилоят, шаҳар ва туман бўлимлари Ногиронлар ассоциацияси, Карлар жамиятининг вилоят бўлимларига 1-чорак давомида ойма-ой маблағлар ажратилган.
2025 йилда Давлат гранти, Давлат ижтимоий буюртмаси танловларини эълон қилиш учун ҳудудлардаги муаммоларни ўрганиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати, Парламент комиссияси аъзоси Мадина Баратова, фонд ходимлари ҳамда маҳаллий кенгаш депутатларидан иборат ишчи гуруҳ вилоятнинг Бухоро, Когон шаҳарлари Бухоро, Когон Шофиркон, Қоровулбозор, Вобкент туманларидаги жами 12 та маҳаллаларда ўрганиш ишлари олиб борди.
Ўрганишлар жараёнида аҳоли учун маънавий муҳит яратиш, даромадини ошириш, тоза ичимлик суви ва томорқа учун оқова сув билан таъминлаш ҳамда ўз ечимини кутаётган ижтимоий аҳамиятга эга 150 та ортиқ муаммоларга ва бошқа масалаларга эътибор қаратилди. Ушбу муаммоларнинг манзилли ва самарали ечимига қаратилган грант танловлар эълон қилиниши режалаштирилган.
Мамлакатимизда Давлат раҳбари ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Бухоро вилоятида ҳам кўплаб хайрли тадбирлар ўтказилмоқда. Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташаббуси билан Бухоро шаҳридаги ННТ ва дўстлик уйида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири ўтказилди. Унда вилоят Кенгаши депутатлари, ННТ ва вилоятдаги миллий маданий марказлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан жавоблар олди.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.